Расмус Ҳойлунд Португалияга урган голини нега Роналду услубида нишонлаганини изоҳлади

1 дақиқа ўқиш440
Расмус Ҳойлунд Португалияга урган голини нега Роналду услубида нишонлаганини изоҳлади

Миллатлар лигаси доирасида кечган Дания — Португалия баҳсидан сўнг, даниялик ҳужумчи Расмус Ҳойлунд Криштиану Роналду услубидаги гол нишонлашига ойдинлик киритди.

Копенгагендаги «Паркен» стадионида кечган Миллатлар лигасининг 3-тури беллашувида меҳмонлар 4:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Мазкур учрашувда урган голини Португалия терма жамоасини бир кун аввал можаро билан тарк этган Криштиану Роналду услубида нишонлаган Расмус Ҳойлунд ушбу хатти-ҳаракатининг асл сабабини ошкор қилди.

«У менинг энг катта кумирим»

Ёш ҳужумчи португалиялик юлдузга қарши ҳеч қандай салбий нияти бўлмаганини, балки бу ишни ҳурмат белгиси сифатида амалга оширганини таъкидлади:

«Бу шунчаки кечаги воқеадан сўнг, эҳтимол миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган одамга ҳурмат кўрсатишдир. Гап фақатгина шунда. Буни ҳурматсизлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. У менинг энг катта кумирим», — дея Ҳойлунднинг сўзларини келтиради A Bola нашри.

Финал ҳуштагидан сўнг келиб чиққан кескинлик

Майдондаги кескин кураш финал ҳуштаги янграганидан кейин ҳам тўхтамади. Маълумотларга кўра, баҳс якунлангач, Расмус Ҳойлунд Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезушни туртиб юборган ва стадионда қисқа муддатли зиддият юзага келган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?