Adidas таглик қаттиқлигини ўзгартириш мумкин бўлган кроссовка прототипини намойиш этди

1 дақиқа ўқиш620
Adidas таглик қаттиқлигини ўзгартириш мумкин бўлган кроссовка прототипини намойиш этди

Adidas югуриш шароитига қараб таглик қаттиқлигини ўзгартириш имконини берувчи Adizero Gearshift кроссовкаси прототипини намойиш этди. Янги технология таглик ичига жойлаштирилган созланадиган карбон пластинага асосланган. Бу ҳақда Gear Patrol хабар берди.

Маълум қилинишича, кроссовканинг таглик механизмини юмшоқроқ ёки қаттиқроқ ҳолатга созлаш мумкин. Тинч югуриш ва нотекис йўлларда пластинани юмшатиш орқали кроссовканинг эгилувчанлигини ошириш кўзда тутилган.

Тез югуриш ёки юқори суръатда ҳаракатланишда эса механизм қаттиқроқ ҳолатга ўтказилади. Бунда карбон пластина анъанавий югуриш кроссовкаларидаги «пружина»га ўхшаш таъсирни кучайтириб, оёқдан итарилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин.

Қизиғи, тизим фақат икки хил ҳолат билан чекланмайди. Пластинанинг қаттиқлигини юмшоқ ва қаттиқ ҳолатлар оралиғида босқичма-босқич созлаш мумкин.

Qora va oq rangli, qalin poshnali Adidas Adizero yugurish poyabzali.

Прототипнинг механик версиясида созлаш таглик ёнидаги махсус слайдер ёрдамида қўлда амалга оширилади. Электрон версиясида эса тизимни смартфон ёки ақлли соатдаги илова орқали бошқариш мумкин. Электрон вариантда батарея ва бошқа қурилмалар бўлгани сабабли у механик версияга қараганда оғирроқ.

Ҳозирча Adizero Gearshift серияли ишлаб чиқаришга чиқарилмаган прототип ҳисобланади. Adidas унинг келажакда тижорий кроссовкаларда қўлланилиши мумкинлигини намойиш этган, бироқ сотувга чиқиш санаси эълон қилинмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?