
Мазкур таом ҳам тўйимлилиги, ҳам мазалилиги билан сиз учун севимли бўлиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- Қийма — 500 гр
- Тухум — 7 та
- Помидор — 2 та
- Пиёз — 1 та
- Саримсоқ пиёз
- Ўсимлик ёғи
- Таъбга кўра туз ва зираворлар
Соус учун:
- Суюлтирилган пишлоқ — 4 пиёла
- Сметана — 3 пиёла
- Саримсоқ пиёз. (Соус ўрнига майонез ишлаца ҳам бўлади.)
Тайёрланиш жараёни:
- Қиймага 1 та тухум, майда тўғралган пиёз, туз, саримсоқ пиёз ва зираворлар қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмани 12 бўлакка бўлинг ва шарчалар ясанг.
- Иккита целлофан пакет олинг, улардан бирига қиймалардан бирини ёйинг, иккинчиси билан қийма устини ёпиб бироз тиндиринг.
- Алоҳида идишда 6 та тухумга туз қўшиб аралаштиринг.
- Қиймани тухумли аралашмага ботиринг.
- Ўсимлик ёғига солиб, қиймани икки томонини қовуриб олинг.
Соус тайёрлаш учун:
- Суюлтирилган пишлоқ, сметана ва қирғичдан чиқарилган саримсоқ пиёзни аралаштиринг. ⠀⠀
- Гўшт устига соус қуйинг.
- Кесилган помидорларни териб чиқинг ва тайёр бўлган қиймаларни эҳтиёткорлик билан ўранг.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар