Эрта ажин тушишига сабаб бўлувчи кундалик одатлар

1 дақиқа ўқиш3.7K
Эрта ажин тушишига сабаб бўлувчи кундалик одатлар
Фото: Getty Images
Сиз эътибор бермайдиган, лекин одатий бўлган ҳолатлар ажин тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўзни қисиб қараш
Кўз нурининг равшан эмаслиги сабаб яхши кўрмаслик ва қуёшга кўзойнаксиз қараш оқибатида кўзни қисиб қараш одат бўлиб қолади. Бунинг оқибати эса фақатгина ажин тушиши билан якун топмайди. Шу сабаб ҳам сизда шу каби одат кузатиладиган бўлса, зудлик билан шифокорга бориш тавсия қилинади.

Қовоқ солиш
Асабийлашиш ёки ғазабланишда юзнинг барча мускуллари тиришади, қовоқ солинганда эса қошлар чимирилиб, унинг атрофида ажин пайдо бўлади. Шу боис ҳам эмоцияларни назорат қилиш, бўлар-бўлмасга қовоқ солмаслик керак. Баъзида телефонга тикилганда ҳам шу одат кузатилади, бундай вақтда сизга нима ёқмаётгани ва қандай вазиятда қошингизни чимиришингизни аниқлаб, муаммони бартараф этишга киришинг.

Асабийлашганда тишни тишга қўйиш
Нохуш ёки ёқимсиз вазиятларда ҳам тишини-тишига қўйиб индамай туриш, эмоцияларини яшириш ҳам ажин пайдо бўлишига олиб келади. Аслида бу ҳолат организмнинг ҳимоя реакцияси ҳисобланиб, сизни ҳамма нарсани ичингизга ютишингиз, асабларни тамом қилиш билан бирга лаб атрофига эрта ажин тушиши ва учбурчак чизиқлар пайдо бўлишига олиб келади.

Ётган ҳолда ўқиш
Китоб ёки гаджетлардаги электрон китобларни ётиб ўқиш вақтида бош пастга эгилади ва бу бўйинда ажин йиғилишига олиб келади. Оқибатда ажинларнинг ўзигина эмас, бўйин толиқиши кузатилиб саломатликка салбий таъсир қилиши ҳам мумкин. Шу сабаб ҳам ўтирган ҳолда ўқиш ҳамда бошни эгиб олмаслик керак.

Қорин билан ухлаш
Агар сиз шундай ухлайдиганлардан бўлсангиз, демак, сизда қон айланишида муаммолар кузатилиши билан бирга юзингизда шиш ва ажинлар ҳам кўзга ташланиши мумкин. Энг яхши вазият тепага қараб ухлаш эканини ёддан чиқарманг.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?