Фото: Getty Images
Уйни тез-тез тозаламасдан, саранжом сақлаш юзасидан тавсиялар билан ўртоқлашамиз.
Уйни тартибга келтиришдан аввал хонани шамоллатинг
Тозалаш ишларини бошлашдан аввал эшик ва деразаларни очиб, хона ҳавосини янгилашни ёддан чиқарманг. Хона ҳавосининг алмаштирилмаслиги келган меҳмонга уйнинг саранжом эмаслигидан дарак беради. Яна шамоллатилмаган хонага хушбўй ифорли воситаларни сепа кўрманг, эски ҳид билан қоришиб ёқимсизлик юзага келади.
Шкаф ва стол устидан ортиқча нарсаларни олиб ташланг
Ҳар куни уйни йиғиштиришга вақтингиз бўлмаса, ушбу тавсияга амал қилинг. Чунки буюмлар устида нарса турмаслиги тартибсизликнинг олдини олади, уйни шинам ва саришта кўрсатади.
Қулай зона яратиб олинг
Хонадонингизга тез-тез меҳмон ва яқинларингиз ташриф буюрадиган бўлса, улар учун маълум хона ёки уй қисмини ажратиб қўйинг. Келган меҳмонларга ўша ерга буюмларини жойлаш, кийимларини илиши мумкинлигини таъкидлаш орқали сиз тўсатдан бўлиши мумкин бўлган тартибсизликни олдини олган бўласиз.
Уй аҳволига хона бурчагидан туриб баҳо беринг
Хонани четдан туриб кузатинг — нима ортиқча, нималарни ўрнини алмаштириш керак. Кераксиз буюмларни қопларга жойлаб ташлаб юборинг, эски ишлатилмайдиган нарсалар билан хонани тўлдирманг.
Ишларни режалаштиринг
Биринчи асосий, кейин иккинчи даражали ишларни бажаринг. Асосий бажарилиши керак бўлган ишларни биринчи бўлиб бажаринг, кераксиз майда ишларни кейинга олиб қўйинг.
Тартибга ўз вақтида риоя қилинг
Касални тузатгандан олдини олган яхши деганларидек, саранжомлашдан безор бўлмаслик учун нарсаларни жой-жойига қўйинг. Бир ҳафтада чанг босганидан кейин кун бўйи тозаламасдан ҳар икки кунда 5-10 дақиқа ажратиб шкаф ва столлар устини, полларни артиб туринг. Иложи бўлса, тонгда уйқудан турганингиздан кейин бу ишларни бажаринг. Шунда тартиб ва озодаликдан баҳри дилингиз очилади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади