Эквадорда 469 кг кокаин Ҳоланд сурати туширилган пакетларда топилди

Эквадорда 469 кг кокаин Ҳоланд сурати туширилган пакетларда топилди

Эквадор полицияси катта миқдордаги кокаинни мусодара қилди. Эътиборлиси, гиёҳванд модда солинган пакетларга “Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг сурати туширилган стикерлар ёпиштирилган.

“Associated Press” хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари жами 469,6 килограмм кокаинни аниқлаган. Гиёҳванд модда 370 та пакетга жойланган бўлиб, юк машинасининг махсус яширин қисмига беркитилган.

Ҳодиса Эквадорнинг Колумбия билан чегараси яқинида фош этилган. Полиция юкни текшириш вақтида яширин бўлинмадаги гиёҳванд моддаларни топган.

Қизиғи, мусодара қилинган бошқа бир юкда Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг сурати ҳам аниқланган.

Мутахассислар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, жиноий гуруҳлар ўз юкларини ажратиб олиш ёки муайян тармоққа тегишли эканини белгилаш учун машҳур инсонларнинг исмлари ва суратларидан фойдаланиши мумкин.

Шу билан бирга, Ҳоланднинг ушбу гиёҳванд моддаларга ёки уларнинг ташилишига қандайдир алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар