Бугун Тошкентда чанг-тўзон кузатилиши мумкин — комиссия огоҳлантирди

Бугун Тошкентда чанг-тўзон кузатилиши мумкин — комиссия огоҳлантирди

Бугун, 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида ёмғир олдидан қисқа муддатли чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича тузилган Махсус комиссия маълум қилди.

Қайд этилишича, глобал об-ҳаво моделлари ва Ўзгидромет прогнозларига кўра, нам ҳаво массалари кириб келишидан олдин шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Шамол тезлиги секундига 3–8 метрни, айрим ҳудудларда эса 10–14 метрни ташкил этиши мумкин.

Кучлироқ шамол туфайли айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг заррачалари, хусусан, PM10 миқдори қисқа муддатга ортиши эҳтимоли бор.

Махсус комиссия ҳозирда пойтахт ҳавоси сифатини доимий кузатиб бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар