Мурод Назаровнинг товуқ ва хўрози борлиги маълум бўлди (видео)

“Pulnews” кўрсатуви бошловчиси, блогер Жаҳонгир Латипов билан суҳбатда таниқли тадбиркор Мурод Назаров ўзининг товуқ ва хўрози, шунингдек, жўжалари борлигини айтди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у Чинозга балиқ ейиш учун борганида хонаки товуқларга кўзи тушган. Уларнинг одамдан қўрқмай юриши Мурод Назаровга ёқиб қолган ва у бир жуфт товуқ беришларини сўраган. Шунда унга товуқ ва хўроз совға қилинган.
“Буларни олиб келганимга икки ой бўлди, жўжалади. Ўнта тухум қўйган эди, саккизта жўжа очилди. Бу товуғимиз одамдан қўрқмайди. Қўлда ўсган, тухум беради. Деярли ҳар куни биттадан тухум қўяди”, — деди Мурод Назаров.
Суҳбат давомида тадбиркор товуқ, хўроз ва жўжалар учун ҳам алоҳида шароит яратгани кўринади. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳам эътиборини тортди.
Изоҳларда кузатувчилар ҳазил аралаш Мурод Назаровнинг товуқ ва хўрозлари жуда яхши яшаётгани, ҳатто кўпчилик ҳавас қиладиган шароитда эканини ёзишмоқда.






























Изоҳлар 0
…