13:20 / 10.07.2020
4 196

Қаришнинг асосий сабаби маълум қилинди

Қаришнинг асосий сабаби маълум қилинди
Фото: Pixabay
Швейцариянинг Берн университети олимлари қаришнинг асосий сабабини аниқлади, деб хабар беради Science Daily.

Маълум бўлишича, организм ҳужайраларининг қариш жараёнида висцерал ёғ (инсон соғлиғи учун энг хавфли ёғ) иштирок этади. Ушбу ёғ қатламлари қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб, ички органларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Патологик жараёнда одам ва сичқонларнинг висцерал ёг тўқималарида аниқланган иммунитет ҳужайралари, эозинофил лейкоцитлари муҳим рол ўйнайди.

Одатда улар қонда мавжуд бўлади, бироқ семириш сабаб организмда ортиб кетади. У нафас олиш органларидаги аллергияларнинг ривожланишига, ёғнинг ўзи эса — енгил сурункали яллиғланиш пайдо бўлишига олиб келади.

Ушбу омиллар иммунитетни сусайтиради ва ёшга оид касалликлар ривожланишини ҳамда қаришни тезлаштиради.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаришнинг асосий сабаби маълум қилинди