Психологларнинг таъкидлашича, сиз севган ранг (ёки ранглар) сизнинг шахсий рангингизни белгилаб беради. Уларга кўра, сиз танлаган ранг сизнинг жисмоний, ақлий ҳамда ҳиссий ҳолатларингиз ҳақида сўз юритади. Қолаверса, сиз ёқтирмаган ранг (ёки ранглар) эса, сизнинг заиф томонларингизни аниқлашга ёрдам беради.
Келинг энди, шахсиятни аниқлашга кўмаклашувчи ранглар ҳақида сўз юритсак.
Қизил - бу рангни ёқтирувчилар ўзига ишонган одамлар ҳисобланади. Улар чўрткесар, қизиққон ва бир оз жаҳлдор бўлишади. Қизил ранг кучли ҳис-туйғу белгиси ҳамдир.
Яшил ранг аввало, кишининг руҳий ҳолатини мувозанатга келтиришда ёрдам беради. Бундан ташқари, яшил ранг фикрни жамлашда ҳам фойдали. Бу эса масъулиятли ишда жуда муҳим. Бу рангни ёқтирувчи аёллар қатъиятли, серғайрат, ўзига ишонган одамлар. Синчиковлик ва танқид қилишда устаси фаранг. Улар ҳис-туйғуларга қаттиққўл.
Кўк рангни ёқтирувчилар вазмин ва жиддий одамлар. Улар табиатан ўта меҳрибон бўлишади. Aгар улар севиб қолса, ўша одамга бутун умр боғланадилар.
Оқ рангни севувчиларнинг феъл-атвори қарама-қаршиликларга тўла. Бугун бошқача ўйласа, эртага бошқача ўйлайди. Aммо бу ранг ички сиқилишга барҳам беради. Соф ва тоза ҳис-туйғу етишмаганда бу рангдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Дилни яйратиб, хуш кайфият бағишлайди!
Қора ранг ўзига ишонганлик, мустақиллик белгисини ифодалайди. Бу рангни хуш кўрувчилар ҳеч қандай тўсиқларга қарамасдан, фақат мақсади сари олға интилувчилар бўлишади. Шунингдек, бу ранг вазминлик ҳамда барқарорлик белгиси ҳамдир.
Кулрангни ёқтирувчилар синчков одамлар ҳисобланади. Камдан-кам ҳолларда атрофдагиларга ўз ҳис-туйғуларини ошкор қилади. Улар ташқи тарафдан сипо кўринсаларда, ички олами жуда нозик одамлардир.
Жигаррангни севувчи инсонлар оддий ҳаётни хуш кўрувчилар сирасига киради. Бу ҳаётда уларни хурсанд бўлишига сабабчи бўлган инсонлар ёки нарсаларни жуда ҳам қадрлашади.
Зарғалдоқ ранг киришимлик белгисидир. Бу рангни ёқтирувчилар худди капалак мисоли бўлишади. Улар инсонларни чин дилдан ёқитириб қолишади ва ҳамиша атрофида гирдикапалак бўлишади.
Сариқ рангни ёқтирувчилар одатда хаёлпараст бўлишади. Улар кўп вақтини хаёл суриш билан ўтказишади. Бундай инсонлар олдига катта-катта мақсадлар қўяди-ю, аммо мақсади сари интилишда бироз сустлик қиладилар.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади
Ўзбекистонда кўнгилочар масканларни 24/7 режимида ишлатиш таклиф этилди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
"Йиртқич" овга чиқди...