date
views 3 428

Гўшт истеъмол қилиш умрни қисқартириши маълум бўлди

Гўшт истеъмол қилиш умрни қисқартириши маълум бўлди
Фото: Pixabay
Кенг кўламли тадқиқотлар оқсил манбасининг танлови инсон соғлиғи ва унинг узоқ умр кўришига таъсир кўрсатишини исботлади. Тегишли тадқиқот натижалари JAMA Internal Madicine журналида чоп этилди.

АҚШ Саратон касалликлари миллий институти олимлари 16 йиллик тадқиқот натижаларини маълум қилди. Бу давр мобайнида 50 ёшдан 71 ёшгача бўлган 416 104 киши тадқиқотда иштирок этган.

1995 йилдан 2011 йилга қадар 179 068 нафар аёл ва 237 036 нафар эркак кунлик рациони тўғрисида олимларга маълумот бериб келган. Таъкидланишича, респондентлар нафақат йирик шаҳарларда, балки чекка ҳудудларда ҳам истиқомат қилган.

Тадқиқот натижасидан маълум бўлишича, ҳайвон оқсилини кўпроқ истеъмол қиладиган респондентлар орасида ўсимлик оқсилини истеъмол қиладиганларга нисбатан ўлим даражаси 5 фоизга юқори чиққан.

Ўсимлик маҳсулотларини маъқул кўрган юрак-қон томир касалликларида муаммоси бор инсонлар орасида ўлим ҳолати 11-12 фоизга камайган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Гўшт истеъмол қилиш умрни қисқартириши маълум бўлди