21:16 / 07.09.2020
4 572

Бел оғриғига сабаб бўлувчи зарарли одатлар

Бел оғриғига сабаб бўлувчи зарарли одатлар
Фото: «Домашний очаг»
Бел оғриғи фақатгина ёши катта инсонларда учрамайди. У куни билан ўтириб ишловчи касб эгалари ва қоматини нотўғри тутиб юрадиганлар орасида ҳам кузатилади. Касалликни бартараф этишнинг табиий усуллари мавжуд, бунинг учун зарарли одатлардан воз кечиш кифоя.

Қоматни букиш
Доим айтилганидек, қоматни букиш саломатлик учун зарарли бўлган одатлардан бири. Агар такрорий равишда елка олдинга эгилиб юрса, бел қисмидаги ичакларнинг сиқилиши пайдо бўлади. Бошдан кечирилаётган оғриқлар аввал ҳимоя механизмида рўй беради ва шу тарзда мушаклар инсонни жиддий муаммолар пайдо бўлишидан олдин гавда ҳолатини ўзгартиришнинг белгисини беради. Умуртқа поғонасининг табиий эгилиши ва гавдани текис тутишга ёрдам бериш учун орқа тананинг пастки қисмига қаттиқ ёстиқ қўйиш тавсия этилади.

Бир тирсакка суяниш
Агар инсон кўпинча ўнг ёки чап тирсакка суянишга одатланган бўлса, оғирлик нотекис тақсимланади ва мушакларга қийинчилик туғдиради, яна ичакларнинг сиқилиши кузатилади. Бундан ташқари, битта қўлга юклатиладиган жисмоний ҳаракат «теннис тирсаги синдроми» касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолатда кўпинча тирсакнинг осон шикастланиши ёки қаттиқ оғриши кузатилади. Шунинг учун ишлаш жараёнида тирсак ва қўлларни курсининг суянчиғига қўйиш керак, у айнан оғирликни тўғри тақсимлашда қулайлик яратиш учун мослаштирилган.

Бошни олдинга эгиш
Кўпинча компьютер ёки телефондан нимадир томоша қилинаётганда тана ўз-ўзидан эгилиб кетади. Бу албатта, хавфли. Вояга етган инсоннинг бош оғирлиги 4-5 килограммни ташкил этади. Бош олдинга эгилганида эса оғирлик янада ортади. Бунинг натижасида мушаклар ва бош оғриғи кузатилади. Шунинг учун инсон ўзининг ҳолатини кузатиши керак, бошни олдинга эгиб олганини пайқаган заҳоти қорин мушакларини тортиш, елкани текислаш ва бошни ўнгга, чапга қаратиб машқ қилиш тавсия этилади.

Компьютер экранига жуда яқин ўтириш
Агар экран ва жисм орасида масофа узоқ бўлса, объектни бутунлигича кўриш осон. Агар шу ҳолатда ишлаш узоқ вақтни талаб этса, оғирлик янада ортади. Натижада белда оғриқ, қичишиш, чарчоқ ва қизариш пайдо бўлади. Мутахассислар кўз ва монитор ораси 50-60 сантиметр масофада бўлишини тавсия этади. Яхшиси, уни қўлнинг узунлигига мослаб ўрнатиш керак ва бунинг натижаси бир неча соатдан кейин аён бўлди.

Оёқларни чалиштириб ўтириш
Бундай ҳолатда ҳам оғирлик фақатгина битта оёққа тушади ва бунинг ортидан турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Тавсияга кўра, иккала оёқни ерга қўйиб, курсининг баландлигини кўтариш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бел оғриғига сабаб бўлувчи зарарли одатлар