
Россиялик олим Михаил Гинзбург ёшликни узайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.
Гинзбургнинг таъкидлашича, рационимизда албатта КЎК ЧОЙ бўлиши лозим. Ушбу маҳсулот қариш жараёнини секинлаштириш, организмни ёшартириш хусусиятига эга. Шу боисдан кунига икки-уч финжондан кўк чой ичиш тавсия қилинади.
Ёшартирувчи маҳсулотлар рўйхатига шунингдек, зайтун ёғи, зиғир уруғи ва балиқ ҳам киради. Бу маҳсулотлар фойдали ёғ кислоталарига бой бўлиб, қон-томирларда атеросклероз ривожланишига йўл қўймайди.
Бундан ташқари, аччиқ шоколад (шакар қўшилмаган) ҳам ёшликни узайтириш хусусиятига эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар