Фото: «медиа.аз»
Мутахассис вазн ташлашга мўлжаллаган мукаммал нонуштани аниқлади. Бу ҳақда Express нашри хабар берди.
Фитнес-мураббий Аарон Браун ортиқча килограммлардан халос этувчи нонуштанинг уч хил вариантини тавсия этди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, вазн камайтиришни истаганлар бир кунлик меъёр ҳисобланган овқатни ярмини истеъмол қилиш керак. Энг яхшиси, сут маҳсулотлари, товуқ, мол гўшти ва балиқ тановул қилиш самара беради.
Шунингдек, нонуштага саломатлик учун фойдали бўлган оқсил ва ёғларга бой тухум, балиқ, мева ва сабзавотлар ҳам тановул қилиш керак. Охирги вариантдаги нонуштада эса тухум, авокадо, балиқ ёғи, исмалоқ, қўзиқорин ва сабзавотлар қабул қилиш керак.
Брауннинг тадқиқот натижаларига кўра, озиқ-овқатнинг кўпроқ қисмини куннинг биринчи қисмида истеъмол қилиш вазн йўқотишга ёрдам беради. Нонушта учун кунлик калория миқдорининг 50 фоизи, тушликда эса 30 ва кечки овқатга 20 фоизини истеъмол қилган тажриба иштирокчилари 12 ҳафта мобайнида 9 килограммгача вазн ташлаган. Тушликда кўп овқат тановул қилишни ёқтирадиганлар эса атиги 3,5 килограмм вазн ташлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти