Фото: «wday.ru»
Товуқ гўшти таркибида витамин ва минераллар, магний, фосфор, марганец, кальций ва калий, шунингдек, унинг 100 граммида 30 грамм оқсил, 2 грамм ёғ ва 0,5 грамм углевод мавжуд. Парҳездагилар учун товуқ гўшти рационга киритилган энг асосий таом ҳисобланади. Кўпчиликка манзур келадиган товуқ гўшти аслида саломатлик учун фойдалими ёки аксинча?
Вазн ташлашда ёрдам беради
Парҳез маҳсулоти ҳисобланмиш товуқ гўшти осон ҳазм бўлади ва ошқозонга оғирлик қилмайди. Унинг таркибида танадаги модда алмашинуви жараёнини яхшилайдиган селен, кальций ва магний бор. Ушбу маҳсулотни спортчилар яхши кўриши бежизга эмас, чунки у мушакларни катталашишини фаоллаштиради.
Тетиклик пайдо бўлади
Товуқни димлаб пишириш ёки шўрваси чарчоқ ва жисмоний машаққатдан сўнг тикланаётган организмнинг ратционидаги асосий таом ҳисобланади. Шунингдек, маҳсулот организмга энергия ишлаб чиқишида ҳам ёрдам беради.
Тери ва сочларнинг ҳолати яхшиланади
Товуқ шўрва коллагенга бой. У танадаги барча тўқималарнинг асоси, тери, соч тирноқларни соғлом ва суякларни мустаҳкам сақлаш учун ажралмас таркибий қисмдир.
Жаҳлдорлик бартараф этилади
B витаминига бой бўлган ушбу маҳсулот асаб тизимига фойдали таъсир ўтказади, уйқуни нормаллаштиради ҳамда асабий тарангликни енгиллаштиради. Триптофан аминокислотаси организмда серотонин – бахт гормони ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Унинг кўмаги билан тинчланиш мумкин ҳамда уйқусизлик ҳисси йўқолади.
Юрак уриши яхшиланади
Гўшт таркибидаги магний юрак мушагини кучайтиришга ёрдам беради ва қон томирларининг эластиклигини оширади. Микроэлементлар ва озуқавий моддалар қон босимини меъёрлаштиради, холестерин миқдорини камайтиради.
Тананинг ҳимоя функциялари фаоллашади
Америкалик олимлар шуни тасдиқладики, товуқ шўрвасини мунтазам истеъмол қилиш организмнинг юқумли касалликлардан ҳимоя қилади ва нафас йўллари касалликларига чидамлилигини оширади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти