08:27 / 19.09.2020
3 079

Вазн ташлашга самарали ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп парҳез

Вазн ташлашга самарали ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп парҳез
Фото: «Домашний очаг»
Тўғри овқатланиш бўйича мутахассис, косметолог, фитнес мураббийларига вазн ташлаш масаласи бўйича мурожаат қилинади. Лекин бу ишни уй шароитида ҳар ким ўзи амалга ошириши ҳам мумкин. Бунинг учун талаб қилинадиган асосий нарса — эътибор ва талабчанлик. Ортиқча вазн эгалари парҳез учун ҳам алоҳида тайёргарлик кўриб, моддий маблағ сарфлашининг кераги йўқ. Самарали парҳез учун барча кўмакни ошхонадан олиш мумкин.

Картошка парҳези
Одатда ҳар қандай парҳез турида соҳа вакиллари картошка маҳсулотини рациондан чиқариб ташлашни тавсия этади. Аммо бу сафар унинг аксини синаб кўриш мумкин. Албатта, биргина картошкадан 10-20 килограммлаб вазн камайтиришни кутиш нотўғри. Лекин ҳар ким интилишига кўра 3 ёки 4 килограммга озиши мумкин.

Картошка парҳези қандли диабетга чалинган, ҳомиладор ва она сути орқали фарзандини озиқлантирадиган аёлларга тавсия этилмайди. Шунингдек, парҳезга витамин ва комплекслар ҳам киритилади.

Муддати 3-14 кунгача давом этади. Парҳез қилиш жуда осон, печда пиширилган картошка 6 порцияга бўлиниб, соат 18:00 гача кун давомида истеъмол қилинади. Унга туз, зиравор ва ёғ аралаштириш мумкин эмас. Шу билан бирга, витамин ва минераллар қабул қилиш, кўп миқдорда сув ичишни унутмаслик зарур. Агар 14 кун шу тарзда парҳез қилишга киришилса, парҳезнинг охирги 4 кунида картошкага бироз туз ва ёғ қўшиш мумкин. Шунингдек, парҳез вақтида амалга оширилган жисмоний машқлар яхши натижа кўрсатиши табиий.

Кефир парҳези
Буйрак, овқат ҳазм қилиш органлари касаллиги, ошқозон кислоталилиги мавжуд бўлган инсонларга ушбу парҳез қатъиян ман этилади.
Парҳез давомийлиги 3 кундан 9 кунгача. Натижа 3-6 килограммни ташкил этиши мумкин. Бунинг учун 1,5 литр ёғсиз кефирни соат 19:00 гача кун давомида истеъмол қилиш керак. Шунингдек, парҳезни бошқачароқ амалга ошириш ҳам мумкин. Масалан, 9 кунлик парҳезнинг дастлабки уч кунида фақат кефир, кейинги уч кунида олма ва охирги уч кунида яна кефир тановул қилиш ҳам мумкин. Агар ушбу парҳез билан биргаликда спорт билан шуғулланилса, натижа аъло даражада қайд этилиши аниқ.

Гречка парҳези
Умуман олганда, энг қийин парҳез туридан бири. Ушбу парҳезда бир стакан гречка маҳсулоти ҳеч қандай зираворларсиз фақатгина сувда пишириб олинади. Агар миқдори кун давомида истеъмол қилиш учун кам бўлса, яна бироз қўшиш мумкин. Бу энг содда парҳез бўлишига қарамай, ҳар қандай одам ҳам бардош бериши қийин. Қайнатилган гречка 18:00 га қадар кун давомида қабул қилинади. Тана сувсизланиб қолмаслиги учун сув ёки оддий кўк чой ичишни унутмаслик керак. Шунингдек, парҳез давомида гречка маҳсулотига 150 грамм қуритилган мева қўшиш мумкин. Муддати 3-14 кун давом этадиган парҳез туфайли 10 килограммгача вазн йўқотиш кузатилади.

Гуруч парҳези
Ушбу парҳез орқали 9 кун давомида 3 килограмм вазн ташлаш мумкин. Жисмоний фаоллик тавсия этилмайди, уни тоза ҳавода сайр қилиш билан алмаштириш яхши натижа беради. Шунингдек, кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия этилади. Дастлабки 3 кунда ҳеч қандай зираворларсиз қайнатилган гуруч истеъмол қилиш керак. Агар аллергия бўлмаса, озроқ соя қўшиш мумкин. Кейинги уч кунда буғда пиширилган товуқ гўшти, албатта, ҳеч қандай зираворларсиз истеъмол қилинади. Охирги уч кунликда эса фақатгина турли навдаги олмалардан ейишга рухсат берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вазн ташлашга самарали ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп парҳез