Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистонда ёшлар билан дутор чалиб, қўшиқ куйлади (видео)

1 дақиқа ўқиш164
Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистонда ёшлар билан дутор чалиб, қўшиқ куйлади (видео)

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 28 сентябрь куни Қорақалпоғистонда хизмат сафари доирасида бўлди. Ташриф давомида ҳудуддаги маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд шароитлар ҳамда янги лойиҳалар билан танишди.

Вазир Нукус шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Бу ерда таълим жараёни, талабалар учун яратилган шароитлар, профессор-ўқитувчилар фаолияти ҳамда муассасанинг моддий-техник базаси билан танишилди.

Шунингдек, ташриф давомида Қорақалпоғистоннинг маданий ҳаёти ва ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишига ҳам эътибор қаратилди.

Ижтимоий тармоқларда Озодбек Назарбековнинг ёшлар даврасида бўлгани акс этган видео ҳам тарқалди. Унда вазир қўлига дутор олиб, кўпчилик билган "Жананим" қўшиғини ёшлар билан бирга куйлагани ва саҳнада ҳам ушбу қўшиқни айтгани кўринади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?