Муниса Магамет опа-сингиллари билан онасининг туғилган кунига автомобил совға қилди (видео)
1 дақиқа ўқиш247

Кўпчиликка “Қизим” ва “Пулинг бўлса” сериалларидаги роллари орқали таниш бўлган актриса Муниса Магамет опа-сингиллари билан онасининг туғилган куни муносабати билан унга кутилмаган совға тайёрлади.
Актриса ва опа-сингиллари онасига BYD русумли автомобилни совға қилишди. Бу ҳақдаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Кадрларда онасига янги автомобил топширилгани, унинг эса совғадан хурсанд бўлгани акс этган. Муниса ва опа-сингиллари шу тариқа оналарини туғилган куни билан табриклаб, оналарига ўз меҳр ва эътиборларини намойиш этишган.
Актрисанинг мухлислари ҳам видеога илиқ муносабат билдириб, онасига билдирилган эътибор ва совғани олқишлаган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
































Изоҳлар0
…