19:28 / 19.09.2020
5 525

Дунёда энг кучли нарса нима?

Дунёда энг кучли нарса нима?
Дунёда энг кучли нарса нима деб савол берсангиз “меҳр” деб жавоб берардим.
Чунки қуёш қанчалик катта бўлмасин ердаги тошни фақат қиздириши мумкин, лекин эрита олмайди.

Меҳр эса ҳар кандай қалбдаги тошни эритишга қодир…!!!
Дунёдаги ҳамма қулфларни, кўнгил қулфини ҳам, дўстик қулфини ҳам, оқибат қулфини ҳам ҳамма - ҳаммасини калити бу - меҳр!!!

Дунёда энг қиммат ва энг арзон нарса бу - меҳр!!!
Дунёда энг кам учрайдиган ва аслида жуда кўп бўлган нарса - меҳр!!!

Дунёдаги ҳаммага беришинг мумкин бўлган, аммо саноқлигина инсонларга хоҳлаб – хоҳламай улашадиган нарса бу меҳр!!!
Дунёдаги ҳамма инсон кимдир беришини хоҳлаган, аммо ўзи ҳатто энг яқинларидан ҳам дариғ тутадиган нарса - бу меҳр!!!

Биласизми, инсон онасини нима учун ҳаммадан кўпрок яхши кўради?!
Бойлиги, пули учун эмас-ку, камбағал онани болалари ҳам жонидан ортиқ яхши кўради!!! Бола онасини ҳаммадан ортиқ яхши кўришига асосий сабаб: Онасини беқиёс меҳри!!!

Меҳр нима? Пул, бойлик, қимматбаҳо совға, ёрдам, кўмак...???
Йўқ, азизларим, меҳр озгина эътибор ва икки оғиз ширин сўз!!! Меҳрингизни ҳеч кимдан дариғ тутманг!

@ong_osti_sirlari1 каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дунёда энг кучли нарса нима?