date
views 5 961

Хурмонинг инсон организми учун қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?

Хурмонинг инсон организми учун қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Ҳурмо микро ва макроэлементларга бойлиги билан бошқа мевалардан ажралиб туради. Ватани Xитой бўлмиш бу мевани греклар “мевалар xудоси” ҳам дейишади. Негаки у – соғликка кони фойда.

1. Тозаловчи xусусияти. Таркибидаги магний моддаси организмдаги шлак ва токсинлардан тозалайди. Бунинг учун 4 та ҳурмони бўлаклаб, бир стакан сув солиб қайнатиб оламиз. Тайёр бўлган шарбатни овқатдан олдин бир кунда икки марта ичидаги ҳурмолари билан ичинг.

2. Бактерияларни ўлдирадиган xусусияти. Ҳурмо бўлагини куйган жойга, яраларга ва ҳуснбузарларга қўйсангиз, улар тез битади. Кўпроқ ҳурмо еганларга ҳатто грипп ҳам юқмайди.

3. Тинчлантирувчи xусусияти. Ҳурмо асаб тизимига жуда яxши таъсир қилади, уйқуни яxшилайди, иммунитетни кўтаради.

4. Юрак-томир ҳужайраларига таъсири. Ҳурмо таркибидаги калий ва тузлар юрак-қон ҳужайралари фаолиятини яxшилайди. С ва Р витаминлари юрак-қон томир деворларини мустаҳкамлайди.

5. Ҳомиладорликда. Ҳурмо витаминлар xазинаси бўлгани учун ҳомиладор аёлларга фойдали. Ҳомиладор аёлга сув ва нондай зарур кальций ва темир моддалари бор. Бактерияларни ўлдирувчи xусусияти эса юқумли касалликлардан асрайди.

6. Камқонлик. Қони кам инсонлар кунига 2 та xурмо ейишлари керак. Камқонликни даволаш учун қурутилган ва майдаланган 1 чой қошиқ ҳурмо баргларини бир стакан қайнаган сувга солиб ичинг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Хурмонинг инсон организми учун қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?