2 377
Мазали ва фойдали: косметик воситалар ўрнини босиши мумкин бўлган табиий маҳсулотлар
Фото: Bundilla Clinic
Истеъмол маҳсулотлари ташқи кўриниш ва саломатлик учун муҳим рол ўйнайди. Уларнинг айримлари рационда бўлмаслиги сўлғин кўриниш ва ҳолсизликка сабаб бўлса, баъзиларини канда қилмаслик косметик воситалари ўрнини босиши, яъни табиий ва гўзал кўринишга сабабчи бўлиши мумкин.
Юз ранги учун
Булғор қалампири (қизил ва сариғи) ва сабзи терини соғлом кўрсатиб, унга чиройли ранг беради. Бундан ташқари, мазкур маҳсулотлар таркибидаги каротин кўзларнинг порлаб туришини таъминлайди. Шотландиялик олимлар т омонидан ўтказилган тадқиқотда булғор қалампири ва сабзини истеъмол қилган аёлларнинг ўзига хос тарзда латофатли экани аниқланган. Гўзал ва соғлом кўринишни истайдиганларга булғор қалампиридан тайёрланган салат ва сабзили шарбат истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Яноқларга урғу бериш
Яноқларнинг янада жозибали бўлиши учун тонал крем ёки румянадан фойдаланиш ёки шунчаки исмалоқни рационга киритиш керак. Парҳезшунослар ушбу маҳсулотнинг микроэлементларга бой экани сабаб организмда намликни ушлаб туриши, шунингдек, тери ва мушакларни мустаҳкам ва эластик сақлашини таъкидлайди.
Ғунча лаблар учун
Лаблар ғунча сингари чиройли бўлиши учун турли амалиётларни ўтказиш шарт эмас. Шунчаки қизил булғор қалампирини истеъмол қилиб ҳам мақсадга эришиш мумкин. Таркибидаги капсаицин сабаб мазкур маҳсулот қон циркуляциясини яхшилайди, бу эса лабларнинг кўринишига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Соғлом тери учун
Юздаги ҳуснбузар, яллиғланишларга қарши куркума яхши самара беради. Таркибидаги А ва C витамини сабаб яллиғланиш жараёни бартараф этилади ва тери тоза ва соғлом кўринади. Юз териси янада соғлом кўриниши учун эса қон циркуляциясини яхшилаш хусусиятига эга бўлган ликопинга бой тарвузли шарбат истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади