Фото: Cosmopolitan
Япон аёллари ёшига нисбатан ёш ва гўзал кўриниши билан ҳамиша диққатга сазовор бўлган. Уларнинг келишган қомати, юз терисининг тиниқ ва ажинсиз эканига қойил қолса арзийди. Бунинг сабаби эса ҳаёт даражасининг юқори экани, тўғри овқатланиш ва ўзини яхши кўриш билан боғлиқ. Аммо гўзаллик ва косметика борасида улар амал қиладиган жиҳатлар ҳам бошқаларникидан фарқ қилади.
Мунтазам равишда юзингизни массаж қилинг
Япон аёллари ҳар куни юзни массаж қилиш, юз терисининг ҳамиша ёш ва ажинсиз кўриниши учун «калит» эканига ишонади. Айнан шу сабаб ҳам юзига косметик воситаларни суртишдан аввал терини намлантириб, айлана ҳаракатлар билан уқалайди. Бунда крем таркибидаги озиқлантирувчи моддалар терига яхшироқ сингиб, мушаклар ва микроциркуляция яхшиланади.
Терини тозаланг ва намлантиринг
Тозалаш ва намлантириш япон аёллари амал қиладиган асосий гўзаллик муолажаларидан бири ҳисобланади. Ҳеч бир япон аёли юзидаги макияжни тозаламасдан уйқуга ётмайди. Бунинг учун асосан тозалайдиган лосьондан фойдаланилади. Восита пешона, ёноқлар, бурун ва юзнинг бошқа қисмларига суртилиб, массаж ҳаракатлари билан юз тозаланади. Кейин эса юзга озиқлантирадиган «молочко» суртилади. Крем борасида японлар жуда ҳам эҳтиёткор, хариддан аввал маҳсулотнинг таркибини диққат билан ўрганиб чиқади.
Иссиқ ванна қабул қилинг
Кун чиқар мамлакат аёлларининг гўзаллигининг яна бир сири улар ҳафтада камида икки марта иссиқ ванна қабул қилади. Тинчланиш ва асабийлашишни кетказиш учун ваннани уйқуга ётишдан аввал қабул қилган яхши. Бунинг учун денгиз тузи ёки шифобахш чойдан фойдаланиш мумкин.
Қуёш нуридан эҳтиёт бўлинг
Японлар гўзал деганда оппоқ терини тушунади. Шу сабаб ҳам йилнинг исталган фаслида SPF кремлардан фойдаланишни канда қилмайди. Бу орқали ультрабинафша нурлардан зарарланиш, эрта ажин тушиши ва пигмент доғлар пайдо бўлишининг олдини олади.
Гўзаллик инъекцияларини кейинга қолдиринг
Дунёда пиллинг, укол орқали ажинларни кетказиш урфга кирган бир вақтда япон аёллари табиий муолажаларни афзал билади. Тери тозалигини сақлаш, уни нафақат устки, балки ички томондан ҳам кўп суюқлик ичиб намлантириб туриш ва озиқлантиришга амал қилиб, турли ёшга хос бўлмаган уколлардан воз кечиш борасида япон аёлларидан ўрнак олса арзийди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади