Фото: Cosmojewel
Пулни тежаш ва экологияни сақлашга ҳисса қўшишни кичик буюмларни харид қилиш ва ишлатишдан бошлаш керак. Сиз хаёлингизга ҳам келтирмаган буюмларни қайта-қайта харид қилиш орқали маблағингиз ҳавога учиши бундан эса атроф-муҳитга фақат ва фақат зарар етиши мумкин.
Пахта дисклари
Макияж ўчириш учун кунига нечта пахтали диск ишлатасиз? Бу ҳақида ҳатто ўзингиз ҳам ўйлаб кўрмаган бўлсангиз керак. Аммо пул тежаш ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик нуқтаи назаридан ҳам кўп марта ишлатиладиган воситалардан фойдаланганингиз яхши. Уларни ювиш ва қайта ишлатиш мумкин. Қолаверса, улар юмшоқ ва тери учун ёқимли ҳамда совға сифатида фойдаланиш мумкин.
«Ақлли» блокнот
Агар сизга ҳамиша ён дафтар керак бўладиган ва усиз юра олмайдиган бўлсангиз, унда «ақлли» блокнотлар сиз учун. Бундай блокнот ҳеч ҳам тамом бўлмайди ва махсус мато ёрдамида артилса, саҳифалари ҳамиша янгидек бўлади. Сизга блокнотдаги қайдлар келажакда керак бўладиган бўлса, ўчириб юборишдан аввал смартфонга сақлаб қўйиш мумкин.
Озиқ-овқат плёнкаси
Бутерброд ёки қолган овқат устини ёпиб қўйиш учун озиқ-овқат плёнкаси ҳамиша қўл келади. Лекин кўп марта ишлатишга мўлжалланган бундай плёнка ҳам ишлаб чиқарила бошлагани ҳақида билармидингиз? Йўқ бўлса, билиб қўйинг. У асал муми ҳамда бошқа табиий компонентлардан тайёрланади. У қўлнинг иссиқ ҳарорати ҳисобига юмшайди ва исталган маҳсулотни сақлаш имкониятини беради. Ишлатгандан кейин уни сувда совунлаб ювиб ташлаш, кейин эса қайта ишлатиш мумкин.
Тўр халта
Пластик пакетлар экология учун ҳам, саломатлик учун ҳам фойда бермайди. Қаерга борманг пластик пакетларга дуч келасиз. Шу сабабдан уни ишлатишни максимал даражада камайтирган яхши. Нимадан бошлаш керак? Табиийки, классик пакетлардан. Пластикларни осонгина тўр пакет ёки матодан тикилган сумкаларга алиштириш мумкин. Биринчидан бу қулай, экологияга фойда, қолаверса, ноодатий кўринади.
Болалар таглиги
Болалар таглиги учун қанча кўп маблағ сарфланиши ота ва оналарга яхши маълум. Олимларнинг аниқлашича, бола тувакдан фойдаланишга ўргангунича 4 минг дона таглик ишлатилади. Ундай бўладиган бўлса, кўп марта фойдаланса бўладиганини ишлатинг. Аввалига бу қанчалик ғалати туюлмасин кейинчалик фойдасини сезасиз. Юмшоқ ва экологик, тозалаш мумкин бўладиган восита бола терисига зарар етказмайди. Улар худди бир марталик таглик сингари намликни ўзига олади, аммо атрофга зарар етказмайди, маблағингизни эса тежайди.
Ошхона сочиқлари
Қоғоз сочиқлар фойдаланиш учун жуда қулай бўлиши мумкин, аммо тез тугаб қолади. Тугаганидан кейин эса қайта-қайта харид қилишга тўғри келади. Экологик табиий альтернативдан эса кўп марта фойдаланиш мумкин. Улар бамбук толасидан тайёрланган бўлади ва 80 мартадан 100 мартагача ювиш мумкин.
Сув учун идиш
Ҳар гал янги сув сотиб олиб юришни бас қилинг ва ўзингиз билан сув солиш учун махсус идиш олиб юринг. Чиройли ва қулай бўлган бундай бутилкаларнинг чиройли принтлилари ва ичимликни исица бўладиганидан харид қилинг. Идиш турли материаллардан: пластик, алюминий, силикондан тайёрланган вариантлари ҳам бор.
Қандолат қоғози
Печда таом пишириш учун кўпинча ёнмайдиган қоғозлардан фойдаланилади. Уни эса ҳар гал янгисини ишлатишга тўғри келади. Тежамкорликка риоя қилиш учун эса кўп марта ишлаца, ювса бўладиган қоғоздан фойдаланинг. У оддий қоғоздан ҳеч ҳам фарқ қилмайди, аммо уни ювиш ва қайта-қайта ишлатиш мумкин.
Ичимлик ичиш учун найча
Агар ичимликни найчада ичишга ўрганган бўлсангиз, экологик ва кўп марта ишлаца бўладиган бамбук ёки пўлатдан тайёрланганидан фойдаланинг. Уларда ҳеч қандай ранг берувчи ва токсик моддалар бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Бетербиев—Бивол реванш жанги санаси маълум бўлди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи