Фото: Woman’s Day
Болалар шифокорлари кичкинтойларни қорни билан ётқизиш ривожланиши учун зарур эканини таъкидлайди. Уларнинг фикрича, айнан мазкур ҳолат боланинг ривожланиши, саломатлиги ва ҳаракатлари маромида бўлиши учун аҳамиятли.
Ҳаракатланиш қобилиятлари яхшиланади
Австралия университетидаги олимларнинг аниқлашича, болани қорин билан ётқизиш унинг ривожланишига таъсир қилади. Тажрибада 4237 бола иштирок этган ва уларнинг ривожланиши бир қанча параметрлар билан баҳоланган.
Маълум бўлишича, кун давомида ярим соатдан кўп қорни билан ётадиган болалар ҳаракатларини яхши назорат қила олади, фаол бўлади. Шунингдек, қорни билан ётган болалар, осмонга қараб ётган болалардан кўра тезроқ эмаклашни ўрганган. Психодиагностика ва психокоррексия маркази бошқарувчиси Татяна Горячеванинг таъкидлашига қараганда, эмаклаш учун қўл ва оёқ мушаклари ушбу жараёнга тайёр бўлиши керак. Осмонга қараб ётган бола эса ҳаракатланмайди ва мушаклари ҳам ҳаракатларга тайёр бўлмайди. Шу сабаб бола қорнидан орқасига ўгириб олиб, ўтирган ҳолда судралишни бошлайди.
Бош суяги тўғри ривожланади
Болаларда тўсатдан ўлим синдромини олдини олиш учун ҳам болани осмонга қаратиб ётқизилади ва бола шу ҳолатда ухлаши керак бўлади. Баъзи оналар бу синдромдан шунчалик қўрққанидан, бошқа вақтда ҳам болани қорни билан ётқизишдан қўрқади. Аммо бола фақат ётадиган бўлса, бош суяги яхши ёки тўғри ривожланмаслиги мумкин. Агар кўпинча ён боши билан ётқизиладиган бўлса, ётган тараф ясси бўлиб қолиши мумкин.
Юраги мустаҳкам бўлади
Австралиялик олимлар томонидан аниқланган яна бир маълумот: қорнида кўп ётган бола яхшироқ вазн тўплайди ва юрак қон-томир тизими мустаҳкам бўлади. Чунки ушбу ҳолат бола учун энг яхши кардиозўриқиш ҳисобланади ва бу юрак ривожланишига яхши таъсир қилади. Агар ҳар куни шуғулланадиган бўлса, болада ҳаракатлар координацияси яхшиланади, қўл-оёқлари яхши ҳаракатланиб, умуртқаси мустаҳкамланади. Бу эса нафақат жисмоний бали ақлий ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, жараёнда пресс мушаклари ҳам мустаҳкамлангани ҳисобига қорин чурра пайдо бўлиш хавфи олди олинади. Болани овқат беришдан аввал қорни билан ётқизилса, бу қоринни санчиб оғришини камайтиради.
Болани қандай қилиб қорин билан тўғри ётқизиш керак?
Ушбу машғулотни бола 2-3 ҳафталиги вақтидан бошлаш мумкин. Аввалига кам-камдан бошлаш керак ва 5-10 дақиқа шуғулланиш керак. Агар болангиз жуда ҳам кичкина бўладиган бўлса, аввалига болани ўзингизни қорнингиз устига ётқизинг. Бола 5 ойлик бўлганида уни полга чойшаб солиб ётқизиш мумкин. Болага зерикарли бўлмаслиги учун ёнига ўйинчоқлар қўйинг. Агар хархаша қиладиган бўлса, уни овутишга ҳаракат қилинг, аммо шуғулланишни ташлаб қўйманг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи