18:34 / 06.12.2020
4 756

Нозик масала: бавосил касаллигини қўзғатиши мумкин бўлган 5 одат

Нозик масала: бавосил касаллигини қўзғатиши мумкин бўлган 5 одат
Фото: «Домашний очаг»
Статистик маълумотларга кўра, инсонларнинг 75 фоизи ҳаёти давомида камида бир марта бавосил (геморрой)ни бошдан кечиради. Албатта, ушбу касаллик қичишиш, ачишиш, қон кетиши каби аломатлар билан биргаликда намоён бўлади. Хўш, ушбу касалликка учрамайдиган 25 фоиз омадли одамлар орасига қандай қилиб қўшилиш мумкин? Бунинг учун зарарли одатлардан узоқроқ туриш ва танага ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилиш лозим.

Оғир жисмларни кўтармаслик
Оғир жисмларни ҳатто бир зумга бўлса ҳам кўтариш, масалан, диваннинг бир томонини кўтариб ҳаракатлантириш – бавосил эҳтимолини оширади. Қисқа муддатга кўтарилган оғир юк натижасида ичакларга катта босим юкланади, бу эса томирларни қон билан тўлишига ва пастга тушишга олиб келади.

Спорт билан жуда кўп шуғулланиш
Агар мунтазам равишда куч-қувват машқлари бажарилса, шунингдек, юк ортиқчалик қилса, ичакларга худди юқоридаги каби босим берилади. Ушбу ҳолат яна қон томирларини пастга томон силжишига олиб келади.

Узоқ муддат ўтириш
Айниқса, ҳожатхонада ўтирганда газета ўқиш, смартфонда ўйин ўйнаш одати туфайли узоқ қолиб кетиш хавфи бўлса, бавосил келиб чиқишининг эҳтимоли ортиб боради. Сабаби ушбу ерда узоқ вақт ўтириш томирларга қўшимча юк келтиради ва уларнинг жойидан қўзғалишига сабаб бўлади.

Толага бой маҳсулотларни кам истеъмол қилиш
Ичаклар тўғри ишлаши учун етарли миқдорда толага бой маҳсулот истеъмол қилмаслик касалликни келиб чиқиши учун яна бир сабаб ҳисобланади. Натижада ич қотади, ичакларга босим кучаяди ва бавосил касаллиги юзага келади.

Турмуш тарзига боғлиқлик
Тана вазни ҳам касалликнинг юзага келиши учун имконият яратиши мумкин. Чунки ортиқча вазн ҳам ҳар бир аъзога босим ўтказиши шубҳасиз. Хавфни камайтириш учун жисмоний машқларни– ҳафтада камида 150 дақиқа амалга ошириш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нозик масала: бавосил касаллигини қўзғатиши мумкин бўлган 5 одат