Фото: «Imgp1.schaer.com»
Пишлоқ фойдали маҳсулот эканлигига шубҳа йўқ. Уни энг кўп истеъмол қилувчи Франция, Италия, Испания каби мамлакатларда узоқ умр кўрувчилар кўп қайд этилиши бежизга эмас.
Техас университети олимлари ўз тадқиқотларида чеддер, бри ва пармезан каби пишлоқлар таркибида спермидин моддаси борлигини таъкидлашади. У артериал қон босимини пасайтириб, юрак-қон томир касалликлари хавфини 40 фоизга камайтиради. Тажриба натижаларига кўра, ҳайвонлар озуқасига спермидин қўшилганда улар 25 фоиз узоқроқ яшашган.
Аммо россиялик шифокорлар техаслик мутахассисларнинг фикрига қўшилмайди. «Тўғри, сифатли пишлоқни меъёрда (кунига 30 граммгача) истеъмол қилиш фойда келтиради, — дейди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий тиббиёт эндокринология илмий-тадқиқот маркази эндокринологи Лариса Савелева.
— Аммо умр кўриш давомийлигига парҳездан ташқари бошқа кўплаб омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Устига-устак, лаборатория тажрибалари шу пайтгача фақат ҳайвонлар устида ўтказилган. Уларнинг натижаларини эса ҳар доим ҳам одамларга қўллаб бўлмайди». “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?