Фото: Freepik
Бир куни мактаб ёки боғчадан келган болангиз сизга Қорбобо ростан ҳам бор ёки йўқлиги ҳақида савол бериши мумкин. Бундай вақтда ота-она қандай йўл тутиши, боланинг мўъжизага эрта ишонмай қўйишининг олдини олиш учун нима деб жавоб бериши кераклиги муҳим саналади.
Шошилманг
Болалик тасаввурнинг чегараси бўлмайдиган, эртак ва мўъжизаларни реаллик деб қабул қилиш мумкин бўлган давр ҳисобланади. Болангиз Қорбобо ҳақида ўзи савол бермагунча бу ҳақида гап очишга шошилманг. Фарзандингиз мўъжизани ҳис қилиб яшашига қанча вақт керак бўлса, шунча имкон беринг. Болалар мўъжизаларга шубҳа қилишни бошласа, қизиқувчанлик билан саволлар беришни бошлайди. Бундай вазиятда ёлғон гапирмаганингиз яхши. Аммо сиз болангизни мўъжизаларга ишонмай қўйишига эрта деб ҳисобласангиз, унда қуйида нима қилиш ҳақида айтиб ўтамиз.
Самимий бўлинг
Агар болангиз нима учун кўчада бир эмас, 10 нафар Қорбобо учради, деб савол берса аҳмоқона баҳона топишга уринманг. Бунинг ўрнига болангизга улар Қорбобо либосини кийган оддий одамлар экани, Янги йил шукуҳи ва кайфияти билан бўлишиш учун шундай ясаниб олганини таъкидланг. Одамлар ўзи байрам ташкил қилиши мумкинлиги, яхшилик қилиши ва бошқалар кайфияти кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкинлиги, бу эса ғоят ижобий хислат эканлигини тушунтиринг.
Ҳафсаласини пир қилманг
Болангизга Қорбобо ёш болаларни ишонтириш учун ўйлаб топилган образ эканлигини айтадиганларга қандай жавоб беришни ўргатинг. Агар сен Қорбобога ишонадиган бўлсанг, у ҳам сенга ишонади, қабилида жавоб берсин. Болангиз Янги йил арчаси тагига Қорбобо эмас, ота-онаси совға қўйиши мумкинлигини билиб қолиб, оғриқли қабул қиладиган бўлса, буни муҳим эмас, деб ҳисобламасдан жиддий ўтириб гаплашиб олинг. «Биз уйда мўъжизавий муҳит яратиш, байрамни қизиқарли ва қувноқ ўтиши, барчанинг кайфияти кўтарилиши учун Қорбобонинг ишини бажаряпмиз», — деб жавоб беринг. Болангизни ўз ўй-хаёллари, ташвишлари билан ёлғиз қўйиб қўйманг. У билан гаплашишга, тушунтиришга ҳаракат қилинг.
Рамзий маънони тушунтириб беринг
Болангизга нима бўлган тақдирда ҳам Қорбобо Янги йил рамзи эканини тушунтириб беринг. У йўқ бўлган тақдирда ҳам бу байрамни бошқача қабул қилишга туртки бўлмаслиги керак. Бола совғани ота-она беришини билиши мумкин, лекин шундай бўлганда ҳам уларнинг аксариятига Қорбобо сенга совға бериб юборди деган сўзни эшитиш ёқимли бўлади. Болага Қорбобо шунчаки эртак қаҳрамони ва тўқима образ эканини тушунтириб беришнинг универсал рецепти йўқ. Ҳар бир бола унинг қарашлари, оилавий муҳит ва хоҳишлар бир-бирига ўхшамайди, ўзига хос бўлади. Шундан келиб чиқиб стратегия танланг ва нима деб жавоб беришни ўйлаб кўринг.
Жажжи болакай Қорбобони ўрмондан келган, меҳрибон бобо деб ўйлагани яхши. Лекин каттароқ болалар учун оппоқ соқолли, қалпоқ ва либос ортига яширинган оила аъзоси ким эканлигини топадиган ўйинга хос вазият ташкил қилинг. Максимал даражада тўғри жавоб беринг. Ушбу усул фарзандлари Қорбобо борлигига қаттиқ шубҳаланганлар учун қўл келади. Тўғри жавоб бериш баъзи вақтда энг яхши вариант ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?