13:35 / 07.01.2021
3 527

Дидсизликнинг 6 белгиси: Пальто кийишда йўл қўйиладиган хатолар (фото)

Дидсизликнинг 6 белгиси: Пальто кийишда йўл қўйиладиган хатолар (фото)
Ҳар бир аёл-қиз гардеробидан ўрин олганига қарамай, ҳамма ҳам пальтони тўғри ва мослаб кийишни билавермайди. Замонга хос ва дидли кўринишга эга бўлиш учун қуйидаги тавсиялар айни муддао, деб ёзади Дарё нашри.

Ҳаракатланишдан чеклайдиган даражада тор кийинманг

Фото: Cosmopolitan
Ўз ўлчамингиздан икки карра кенгроқ свитер ва худи киймоқчи бўлсангиз, oversize пальто танлаш тавсия қилинади. Кенг кийимлар билан классик бичимли ёки ёпишиб турадиган устки кийим кия кўрманг. Бунда кийим ичига тиқилиб қолгандек бўлиб кўринасиз.

Устки кийимни тўғри узунликдагисини танланг

Фото: Cosmopolitan
Қишки образни дидсиз кўринишига энг кўп сабаб бўладиган хато пальтони қоматга, шунингдек юбка ёки шимга нисбатан мос бўлмаган узунликдагисини танлаш ҳисобланади. Вертикалликка амал қилинмаслик, пропорцияни бузилишига сабаб бўлади. Масалан, суратнинг чап тарафидаги моделдаги кийим унинг нафақат оёқлари балки бўйини ҳам калта кўринишига сабабчи бўлган. Оёқларнинг очиқлиги эса образни яна-да номукаммал кўрсатган. Бундай хатога йўл қўймаслик учун узунлик ва чизиқлар умумлашмаси мукаммал бўлишига амал қилиш керак. Агар шим ёки юбка узунлиги миди бўладиган бўлса, устки кийим узунлиги у билан тенг бўлиши ёки сезиларли даражада фарқ бўлмаслиги керак.

Мосликка эътибор қаратинг

Фото: Cosmopolitan
Узун пальто билан мини юбка кийиш тавсия қилинмайди. Бундай кийиниш биринчидан совуқ мавсумга тўғри келмайди, иккинчидан эса дидсиз кўринади. Шу боис ҳам калта юбка кийишга қарор қилсангиз, пальто тиззадан узунроқ туришига аҳамият беринг.

Шапканинг ҳам мосини танланг

Фото: Cosmopolitan
Попукли шапкани эко-мўйнадан тикилган рангли устки кийим ёки мос келадиган куртка билан кийиш мумкин, аммо классик услубдаги пальто билан эмас. Бундай образ сизни дидсиз ва топган тутганини кийиб олгандек кўринишингизга сабабчи бўлади. Шу сабаб ҳам пальто бичими ва рангидан келиб чиққан ҳолда шапка ва шарф танлаш тавсия қилинади.

Йиртиқ шим кия кўрманг

Фото: Cosmopolitan
Тизза қисмида йиртиқлари бор шим билан пальто кийиш образни камида мантиқсиз кўрсатади. Совуқ уришини олдини олиб бундай шим ичидан колготка кийиб олиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Кийиниш услубингиз ноодатий бўлишини истасангиз, этаклари тикилмаган, титилгандек кўринишга эга бўлган шим моделларига эътибор қаратиш маслаҳат берилади.

Пойабзал ҳам образга тўғри келиши керак

Фото: Cosmopolitan
Қанчалик қулай бўлмасин пальто билан угги бир-бирига умуман мос эмас. Ҳам қулай ҳам мавсум трендига хос кийиниш учун эса боғичли этик ёки ботинкаларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Узун, қалин ва бақувват, бундай пойабзаллар билан образингиз дидли ва чиройли кўринишига шубҳа йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дидсизликнинг 6 белгиси: Пальто кийишда йўл қўйиладиган хатолар (фото)