19:35 / 07.01.2021
3 121

Шифокорлар инсоннинг қандай юришига қараб аниқлай оладиган касалликлар

Шифокорлар инсоннинг қандай юришига қараб аниқлай оладиган касалликлар
Фото: «tv.ua»
Инсоннинг қандай юриши унинг соғлиғи ҳақида кўпроқ нарсани ошкор қилиши мумкин. Бу қизиқ бўлиши мумкин, аммо қандай юришга қараб шифокор танадаги муаммо ҳақида айтиб бера олади ёки касаллик ҳали бошланмаган бўлса, нималарга эътиборли бўлиш ҳақида бир неча таклифларни билдиради.

Оқсоқланиш
Ҳеч қандай жароҳатларсиз ҳам юришда бироз сустлашиш, оғирликни ўнг ёки чапга ўтказиш – бу ривожланаётган артрит, яссилик ёки оёқларнинг турлича узунлигидан дарак беради. Агар фарқ унчалик сезилмаса, тана уни узоқ вақт мобайнида ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади, бу эса боғимлар ҳисобига содир бўлади. Натижада оёқлар эрта заифлашади, бел, тизза ва сонда оғриқ пайдо бўлади. Оёқлар узунлигидаги фарқ аниқ-равшан бўлса, ундай ҳолда оқсоқланиш кузатилади.

Секин қадам ташлаш
Ёш ўтиб борган сари қадам ташлаш ҳам секинлашиб боради. 2017 йилда олиб борилган тадқиқотлар шуни тасдиқладики, ёш ўтиши билан сон ва думғаза мушаклари заифлашади, қисқаради. Бу эса юришни янада секинлаштиради. Шунингдек, бундай ҳолда артроз ва бошқа қўшма касалликларнинг ривожланиш белгиси ҳам бўлиши мумкин.

Судралиб юриш
Оёқларни ердан кўтармасдан, аксинча судраб юриш Паркинсон касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Ушбу хавфли касаллик деярли сезилмайдиган аломатлар билан бошланади. Даволаш ишлари вақтида бошланса, уни бартараф этиш ҳам шунча осон бўлади. Шунинг учун юриш вақтида бу каби ҳолат кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Лапанглаб юриш
Одамларнинг ўрдак ёки пингвинг сингари юриши Тренделенбург юриши деб аталади ва бу мушаклар заифлашувининг ортишидан дарак беради. Ушбу ҳолатнинг сабаблари хилма-хил бўлиши мумкин. Масалан, юмшоқ тўқималар абсесси ёки тос аъзоларидаги инфекция кабилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Айниқса, бу ҳолат яқинда кузатилишни бошлаган бўлса.

Томир тортишиши
Агар юриш ёки югуриш вақтида тез-тез томир тортишса ва бу айнан пастки мушакларда юз берса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Ушбу ҳолат оёқ қон томирларида пайдо бўлган тромб туфайли ўпка ёки периферик артерия касаллигининг аломати бўлиши мумкин. Ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин бўлган касаллик ҳақида имкон қадар шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Қоқилиб юриш
Агар сўнгги вақтларда кўп қоқилиб юриш кузатилса, қондаги қанд мидорини текширтириш лозим. Қандли диабетнинг иккинчи тоифаси – диабет нейропатия деб ҳам аталади. Бундай вақтда оёқларнинг сезгирлик даражаси пасаяди, юриш ва югуриш вақтида оёқларни яхши ҳис қилиш даражаси тобора камайиб боради.

Нафас қисилиши
Текис ва юриш қийин бўлмаган жойларда ҳам нафас қисилиши кузатилса, бу нафас олиш йўллари ва юрак соҳасидаги касалликлардан дарак беради. ЎРВИ, астма, ўпка ва юрак касалликлари нафас қисилишига олиб келиши мумкин ва буларнинг барчаси жуда жиддий бўлиб, уларни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас.

Суст юриш
Нафақат секин, балки қадам-бақадам юришда елка ва бош олдинга бироз ташланади. Ушбу юриш стресс ёки тушкунликни намоён қилади. Ажабланарлиси шундаки, бундай юриш яна гиёҳвандликнинг ҳам белгиси бўлиши мумкин. 2012 йилда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мунтазам ва дадил юриш депрессия аломатларини камайтиришга ва ҳар қандай касаллик қайталанишининг олдини олишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокорлар инсоннинг қандай юришига қараб аниқлай оладиган касалликлар