16:18 / 20.01.2021
3 462

Қўл бармоқлари узунлигига қараб одам феъл-атвори ҳақида нималарни билса бўлади?

Қўл бармоқлари узунлигига қараб одам феъл-атвори ҳақида нималарни билса бўлади?
Фото: Freepik
Тадқиқотларда аниқланишича, номсиз бармоқнинг узунлиги тестостерон гормонига боғлиқ бўлади. Қўлга қараб феъл-атвор билан боғлиқ қандай маълумотларга эга бўлиш мумкин?

Чап қўлдаги номсиз бармоқ кўрсаткич бармоқдан узунроқ бўлса
Бундай кишилар латофатли, истарали ва ёқимтой бўлади, бошқалар билан тез мулоқотга киришади ва қандай қилиб эътибор жалб қилиш ва диққат марказида бўлишни яхши билади. Улар таваккал қилишдан қўрқмайди ва ҳамиша бошқа альтернативлар борлиги сабаб бирон нарса режаларига асосан бўлмай қолса, руҳан тушкунликка тушмайди.

Шу сабаб ҳам ҳар қандай нарсага қўл уришдан қатъий назар муваффақиятга эришади. Бундай кишилар ўз олдига юксак мақсадларни қўяди ва одатда кўп нарсага эришади. Бошқалар уларни ҳаддан ортиқ агрессив деб аташи мумкин, аммо бунга тестостерон гормони миқдорининг юқори экани сабаб бўлиши мумкин.

Чап қўлдаги кўрсаткич бармоқ, номсиз бармоқдан узунроқ
Номсиз бармоғи кўрсаткич бармоғидан калтароқ бўлган кишиларнинг ўзига бўлган ишончи юқори бўлади. Лидерликка лаёқати бор бундай кишилар бошқарувни яхши эплайди. Босиқ феъл-атворга эга бу каби инсонларни ҳеч ким қуюшқондан чиқара олмайди. Улар шахсий ҳаёт ва карьера борасида ҳам биринчи қадам ташлайдиганлар сирасига кирмайди. Шунга қарамай, бир нарсани бошласалар охирига етказмай қўймайдилар. Бундан ташқари бир қарорга келишдан аввал ҳамма оқибатлари ҳақида ўйлаб кейин қарор қиладилар.

Чап қўлдаги номсиз ва кўрсаткич бармоқ узунлигининг бир хиллиги
Бундай кишилар оғир-босиқ, меҳрибон бўлади. Таъсирчан феъл-атворли бундай кишилар конфликтли вазиятлардан қочади ва таваккал қилмайди. Иккиланиш уларнинг ўзини ноқулай ҳис қилишига сабаб бўлади. Ҳамиша ёрдамга шай бундай кишилардан яхши дўст чиқиши аниқ. Улар ҳамкасблари, дўст ва яқинларига содиқ бўлади ва оптимист экани сабаб ҳар қандай вазиятда яхши томонни кўришга ҳаракат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қўл бармоқлари узунлигига қараб одам феъл-атвори ҳақида нималарни билса бўлади?