Савол: Орадан бир қанча йиллар ўтганига қарамай, мен собиқ турмуш ўртоғимнинг хиёнатини унута олмаяпман. У тўйимиздан 1 ой ўтиб-ўтмай бошқасини топиб олган. Хафагарчиликни олиб юриш яхши эмаслигини биламан, лекин уни ҳеч кечира олмаяпман. У менинг ҳаётимни издан чиқариб юборди.
Жавоб: Кечириш лозимлиги ва яхшилигини била туриб, узоқ вақт ўтганига қарамасдан, бу азобни йиллаб кўтариб юришга ички жиддий сабаб ҳалақит бермоқда. Бу сабаблар бир нечта бўлиши мумкин, лекин буларнинг ҳаммаси қалбда ечилмай қолиб кетган ички зиддиятга бориб тақалади.
Келинг, айнан нималар бу оғриқни қўйиб юборишингизга тўсқинлик қилаётгани ҳақида фикрлаб кўрамиз.
Хафалик ҳисси биронтага роҳатланиш туйғусини олиб келишини тасаввур қилиш қийин, аксинча, бу туйғу оламни фақат қора рангларда кўришга ундайди. Кўпинча, кечиролмасликнинг сабаби, онг остида ўша хиёнат оғриғини қўйиб юборишни хоҳламасликда яширинган бўлади.
Сиз эрингиз ҳаётингизни чилпарчин қилганини айтдингиз. Мен бунга сал бошқачароқ қарашни ва унинг ҳаракатини ақл билан баҳолашни таклиф қиламан. Аслида эрингизнинг бу қилган иши разилликдан бошқа нарса эмас. Лекин у ўзининг бу қабиҳлиги билан сизнинг бутун ҳаётингизни барбод қила олмайди! Сизнинг ҳаётингиз ўзингизнинг танловингиз ва хатти-ҳаракатларингизга боғлиқ. Сиз рўй берган бу ҳодисага бошқа кўз билан қарашингиз биланоқ муаммонинг салбий бўлмаган томонлари намоён бўлишни бошлайди.
Бундан ташқари эрингизнинг бу ҳаракати қайсидир маънода яхшиликка эканига эътибор қаратинг. Ахир бундай масъулиятсиз киши билан турмуш қурганингизни бир ойдаёқ билиб, уни тарк этганингиз, у билан йиллаб ”менинг ишонса бўладиган ва доим ҳимоя қиладиган инсоним бор“ деб яшаганингиздан кўра яхшироқ эмасми?! Унинг жиддий руҳий-ахлоқий муолажага муҳтожлиги кундай равшан.
Сизнинг кечиролмаётганингизнинг асосий сабаби эрингизни бахтсизлигингизнинг сабабчиси деб билаётганингизда. Мана шу ички ҳолат сизнинг ичингизни кемириб ётган оғриқни қўйиб юборишингизга тўсқинлик қиляпти.
Сиз ўзингизга ишониб, ўзингиздан “ташлаб кетилган” ёки “ажрашган” деган тамғани олиб ташлашингиз биланоқ, атрофингиздаги вазият сезиларли даражада ўзгаришни бошлайди.
Ҳаётингиздаги бу кўнгилсизликнинг масъулиятини зиммангизга олишга қўрқмаслигингиз ва тўғри қарорларни қабул қилишингиз, ўтмишни унутишингиз ва бугун билан яшаб, келажакка режалар тузишингиз керак. Ҳаётингизни изга туширишингиз биланоқ сизнинг оилангиз бўлишига қатъий ишонинг. Сиз ҳали, собиқ эрингизнинг ўз вақтида, ўзининг масъулиятсизликлари ва енгилтакликлари билан бирга ҳаётингиздан чиқиб кетганлиги учун миннатдор бўласиз.
Манба: Baxtim.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди