Ламин Ямал: Ёшлигим «Олтин тўп»ни қўлга киритишимга тўсқинлик қилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш505
Ламин Ямал: Ёшлигим «Олтин тўп»ни қўлга киритишимга тўсқинлик қилиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Барселона ва Испания терма жамоаси ёш иқтидори Ламин Ямал «Олтин тўп» мукофоти учун курашда ўзининг ёшлиги овоз берувчилар учун муҳим омил бўлишидан хавотирда.
  • Ёш вингернинг фикрича, мутахассислар ёш футболчиларнинг вақти ҳали кўплигини ўйлаб, совринни тажрибалироқ номзодларга беришга мойил.

Барселона ва Испания терма жамоаси иқтидори Ламин Ямал нуфузли «Олтин тўп» мукофоти учун курашда унинг ёши овоз берувчилар учун муҳим омил бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Гуардиан Спорт нашрига берган интервюсида ёш вингер мутахассислар ёш футболчиларнинг вақти ҳали кўплигини ўйлаб, совринни бошқа тажрибалироқ номзодларга беришга мойиллигини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда 19 ёшда бўлган Ламин Ямал Барселона ҳамда Испания терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари эвазига 2026 йилги «Олтин тўп»нинг асосий даъвогарларидан бирига айланган. Бироқ футболчининг фикрича, жамоатчилик ва овоз берувчилар унинг ёшига алданиб, совринни бошқаларга тақдим этишни маъқул кўрмоқда.

Рақиблар ва психологик омил

Ямалнинг сўзларига кўра, мухлислар ва экспертлар унинг олдинда ҳали кўп йиллари борлигини ўйлаб, Килиан Мбаппе, Родри, Хвара Кварацхелия ёки Фабиан Руис каби футболчиларга устунлик беришади. Футболчи жамиятда «Ламин ҳали ёш, у исталганча вақтда бу мукофотни ютиб олади», деган нотўғри тушунча шаклланганидан хавотирда.

Мисол тариқасида француз ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг фаолиятини эслаб ўтган Ямал унинг ҳам 19 ёшида жаҳон чемпиони бўлгани ва доимий равишда индивидуал совринларга даъвогар бўлганига қарамай, ҳалигача «Олтин тўп»ни қўлга киритмаганини эслатиб ўтди. «Мбаппега ҳам ёшлигида шундай дейишганди, охир-оқибат унинг ўзида ҳамон бу мукофот йўқ», деди у.

Майдондаги ҳаракат ва шахсий амбициялар

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте Ламиннинг ҳар куни улғайиб бораётгани ва мураккаб ўйин вазиятларини тушунишга қодирлигини бир неча бор таъкидлаган. Ямалнинг ўзи ҳам майдондаги таъсири шунчаки «порлаб бораётган юлдуз» мақомидан юқорироқ эканини ва анча вақтдан бери «Олтин тўп» даражасида ўйнаётганини қайд этди.

«Буни футболни тушунадиган одамлар жуда яхши кўриб турибди, улар менинг майдонда қанчалик фарқ қилишимни билишади», дея қўшимча қилди Ямал. Шунингдек, у бундай ҳолатларни ўзи назорат қила олмаслигини, унинг вазифаси фақат тинимсиз ғалаба қозониш ва ўз ўйинини намойиш этиш эканини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?