ФИДЕ Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўртасидаги чемпионлик жангини эълон қилди

ФИДЕ Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўртасидаги чемпионлик жангини эълон қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ)
  • 2026-йилда Швейсариянинг Женева шаҳрида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ҳамда ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ўртасида жаҳон чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтишини расман эълон қилди.
  • Жавоҳир Синдаров бу имкониятни Кипрдаги ФИДЕ Даъвогарлар турнирида ғалаба қозониш орқали қўлга киритган.
  • Мазкур жанг 24-ноябрдан 12-декабргача давом этади.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 2026 йилнинг энг интиқлик билан кутилаётган воқеаси — жаҳон тожи учун кечадиган баҳс тафсилотларини эслатди. Швейцариянинг Женева шаҳрида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан шахмат тахти учун кураш олиб боради.

ФИДЕ ўзининг расмий Инстаграм саҳифасида бўлажак дуэль ҳақида махсус пост қолдириб, бу қарама-қаршилик тарих зарварақларига киришини алоҳида қайд этди:

«Ҳавода аллақачон кескинлик сезилаётганди!

Самарқанддаги 46-Жаҳон шахмат Олимпиадасидан тортиб, 2026 йилда Женевадаги жаҳон чемпиони унвони учун баҳсгача — тарих давом этмоқда. Гукеш Д ва Жавоҳир Синдаров яна юзма-юз келади, бу сафар улар жаҳон чемпиони унвони учун курашади.

ФИДЕ жаҳон чемпиони унвони учун матч — 2026. Женева, Швейцария. Ўйинлар санаси: 24 ноябрь — 12 декабрь», — дейилади ташкилот хабарида.

Тож сари йўл: Синдаров бу ҳуқуқни қандай қўлга киритди?

Жавоҳир Синдаров жаҳон шахмат тахти учун курашиш имкониятини шу йил баҳорида Кипр майдонларида ўтказилган нуфузли ФИДЕ Даъвогарлар турнирида ғалаба қозониш орқали расмийлаштирган эди. Унинг мазкур ғалабаси ўзбек шахмати тарихида навбатдаги буюк саҳифани очиб берди.

Самарқанддаги Олимпиадада ким қандай натижа кўрсатган эди?

Ҳар икки гроссмейстер яқинда Самарқанд мезбонлик қилган 46-Жаҳон шахмат Олимпиадасида ҳам ўзига хос юқори даражадаги маҳорат намойиш этди:

  • Жавоҳир Синдаров: Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда умумжамоа ҳисобида тарихий олтин медални қўлга киритди, шунингдек, 2-доскада шахсий натижаси бўйича бронза медалига эга чиқди.

  • Гукеш Доммараджу: Ҳиндистон миллий жамоаси сафида умумжамоа ҳисобида кумуш медални ютди ҳамда 4-доскадаги шахсий кўрсаткичи эвазига яна бир кумуш медални ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

24 ноябрдан 12 декабргача Женевада кечадиган шахмат жанги миллионлаб мухлислар эътибор марказида бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар