23:13 / 07.02.2021
4 677

Саида Мирзиёева: «Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унчалик қўлимдан келмас эди»

Саида Мирзиёева: «Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унчалик қўлимдан келмас эди»
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева янги келинлик пайтида чўзма лағмон билан боғлиқ воқеани эсга олиб, бу ҳақда ҳикоя қилиб берди.

«Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унчалик қўлимдан келмас эди. Фақат битта овқат — чўзма лағмон пиширишни билардим деса ҳам бўлади.

Болалигимдан бу овқатни жуда яхши кўраман. Уни тайёрлашнинг қийин томони — хамирни ингичка қилиб чўзганда у узилиб кетмаслиги керак. Онам шундай ўргатганлар. Анча ҳаракат қилиб, охири эплаб кетганман.

Шундай қилиб, янги оилада янги келин сифатида яқинларимга маҳоратимни намойиш этишга қарор қилдим. Уялиб қолмаслик учун онамдан лағмоннинг батафсил рецептини сўраб олдим. Онам масаллиқларнинг аниқ рўйхатини ёздирдилар. Фақат битта нарса — тузни айтиш хаёлларига келмабди.

Шундай қилиб, кўриниши иштаҳаочар лағмоним пишди. Мазаси эса... тузсиз тасаввур қилаверинг
», — деб ёзган у Telegram’даги саҳифасида.

Унинг айтишича, оила аъзолари ўта хушмуомала бўлгани учун лағмонни мақтаб-мақтаб, туздонни талашиб, беш дақиқада овқатни паққос туширишган. «Ҳаётда шунақасиям бўлиб туради», — дейди Мирзиёева.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни Диёра Усмонова ҳам ўзининг Instagram stories’ида Саида Мирзиёеванинг лағмон чўзаётган суратини жойлаб, хамирни узмасдан 20 метр чўзганини мақтаган.

Фото: Instagram

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саида Мирзиёева: «Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унчалик қўлимдан келмас эди»