Баъзи ҳолларда чой ичиш саломатлик учун салбий оқибатларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Жумладан, ошқозон билан боғлиқ муаммолардан қийналаётган одамлар бу ичимликни истеъмол қилмаганлари маъқул. Бу ҳақда россиялик диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург айтиб ўтди.
«Ошқозони оғриётган одамларга чой баъзида тўғри келмаслиги мумкин. Чунки у меъда шираси ажралишини кучайтиради ва касалликни янада зўрайтириши мумкин. Айниқса, қора чой ичмаган маъқул», — деди диетолог «Звезда» телеканалига берган интервьюсида.
Гинзбургнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, организмнинг индивидуал реакциясига эътибор қаратиш керак. Чунки баъзи ҳолларда қора чой ичиш нохушликни келтириб чиқаради, кўк чой эса, аксинча, яхши қабул қилинади. Aммо ошқозоннинг кучли яллиғланишида иккала ичимлик ҳам салбий оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.
Диетолог, шунингдек, баъзида чой ичиш гипертоникларда қон босимининг ошишига сабаб бўлишини таъкидлади.
Мутахассис, шунингдек, қора ва кўк чой хусусияти моддаларнинг ҳар хил нисбати туфайли бироз фарқ қилишини тушунтирди. Мана, масалан, кўк чой яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлса, қора чой тетиклаштиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди