18:15 / 22.02.2021
2 886

Дориларсиз қон босимини тушириш бўйича кардиологдан 8 тавсия

Дориларсиз қон босимини тушириш бўйича кардиологдан 8 тавсия
Фото:Freepik
Қон босимининг ошиши, яъни гипертонияга нисбатан бежиз забонсиз қотил таърифи берилмайди. Жиддий оқибатлар билан якун топиши ва турли асоратларга олиб келиши мумкин бўлган саломатлик билан боғлиқ ушбу муаммо нафақат 40 ёшдан катталар, балки ёшларда ҳам тез-тез кузатилади. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ольга Лебедева препаратларсиз қон босимини тушириш ҳақида маълумот бериб ўтади.

Ортиқча вазндан қутулинг
Қон босими ҳар ортиқча ташланган килода биттага камаяди. Бунинг учун эса доимий равишда спорт ёки жисмоний фаоллик билан шуғулланиш тавсия қилинади.

Кунига 30 дақиқа жисмоний фаоллик
Узоқ вақт пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, сузиш ва рақс нафақат қомат, балки кайфиятни ҳам меъёрда бўлишига ҳисса қўшади. Қон босимининг 5-8 тага камайиши учун кунига камида 30 дақиқа давомида ушбу машғулотлар билан шуғулланинг.

Бўтқа истеъмол қилинг
Жисмоний фаоллик билан бирга соғлом овқатланишга ҳам риоя қилинса, артериал босимни 11 тага камайтирса бўлади. Рациондан яримтайёр, ёғли маҳсулотларни олиб ташлаб, бунинг ўрнига мева, сабзавот ва донли маҳсулотлар истеъмол қилиш керак. Қолаверса, томирларни қуритиб, қон босими ортишига таъсир қиладиган тузни ҳам меъёрини оширмаслик зарур.

Тўғри нафас олинг
Тадқиқотларда тўғри чуқур нафас олиш артериал қон босимни камайтиришга самарали ҳисса қўшиши аниқланган. Энг яхши усул 5 маротаба нафас олиб, чиқариш машқи ҳисобланади. Уни бажариш давомида қорин билан нафас олишга ҳамда бу вақтда елкалар қимирламаслигига эътибор қаратиш керак. Янада яхши самара бериши учун қулай жойлашиб олинг ва кўзларингизни юминг. Бу орқали аҳволингизга таъсир кўрсатадиган стрессни ҳам камайтиришга муваффақ бўлган бўласиз.

Қўл ва оёқлар учун иссиқ ванна қабул қилинг
45 даража иссиқликдаги сув солинган идишга қўл ёки оёқларингизни солинг ҳамда 10 дақиқа давомида кутиб туринг. Қон томирларни кенгайтириб, қон айланишини яхшилайдиган ушбу муолажа қаттиқ бош оғриғида ҳам яхши самара беради.

Каркаде ёки бошқа тинчлантирадиган чой ичинг
Каркадели чойни совуқ ҳолида ичиш керак, аксинча бўлса, қон босимини кўтарилишига таъсир қилиши мумкин. Каркаде ёқмайдиган бўлса, моддалар алмашинувини яхшилаш учун фойдаланадиган бедадан тайёрланган чой ҳам яхши самара беради. Бундан ташқари, нордон таъмли бошқа ичимликлар ҳам қон босимини тушириш хусусиятига эга.

Олма сиркаси билан компресс қилинг
Халқ табобатига оид бўлган ушбу муолажа оёқ-қўлларни ванна қилгандек таъсир кўрсатади. Бунинг учун олмали сирка билан намланган дока ёки матони 10-15 дақиқага товонга қўйиш керак.

Ханталдан фойдаланинг
Хантал қон айланишини яхшилаб, артериал босимнинг тушишига ҳисса қўшади. Уни оёқларга қўйиш, аммо ортиқча ушлаб турмаслик тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дориларсиз қон босимини тушириш бўйича кардиологдан 8 тавсия