
Фото: «Tsargrad.tv»
Кўзнинг кўриш қобилиятини жарроҳлик амалиётисиз, оддий машқлар ёрдамида ҳам яхшилаш мумкин экан. Бу ҳақда «Abc.es» япониялик врач-офтальмолог Руи Хирамацуга асосланиб ёзмоқда. Худди танани чиниқтириш ёки ақлни пешлаш каби, кўзга ҳам мунтазам машқлар керак.
Хирамацунинг уч усули:
Биринчи усул: Габор доғлари — фарқини топиш талаб этиладиган махсус расмлардан иборат. Кунига уч дақиқа вақт ажратилса кифоя, илк ўзгаришлар икки ҳафтадан сўнг сезила бошлайди. 28 кундан кейин яхшироқ кўраётганингизни аниқ сезасиз, таъкидлайди Хирамацу.

Иккинчи усул: термотерапия. Сочиқни ҳўллаб, микротўлқинли печда 30-40 сония қиздирасиз. Кўзларни юмиб, иссиқ мато билан қовоқларингизни ёпиб ётасиз ва то совиганича кутасиз.

Учинчи усул: исмалоқ. Бу шифобахш ўтни истеъмол қилиш кўзлар учун ҳам фойдали. Хусусан, катаракта, сариқ доғларни кетказишда ёрдам беради.

Эслатма: албатта шифокордан маслаҳат олишни унутманг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар