Кўрфаз кубогида "сенсация": яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Кўрфаз кубогида гуруҳ босқичи якунланиб, яримфинал жуфтликлари аниқланди.
- "Б" гуруҳида Яман терма жамоаси Баҳрайнни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, сенсацияга сабаб бўлди.
- Яримфиналда Қатар Саудия Арабистони билан, БАА эса Ўмон билан ўйнайди.
Саудия Арабистони яшил майдонларида давом этаётган нуфузли Кўрфаз кубогида гуруҳ босқичи баҳслари якунланди. «B» гуруҳининг сўнгги 3-тур учрашувлари мухлисларга ҳам кескин тактик курашни, ҳам ҳақиқий сенсацион натижани тақдим этди.
Гуруҳ пешқадамлиги масаласи ҳал бўлган баҳсда Қатар ҳамда БАА терма жамоалари муроса кўчасини танлади (1:1). Шу тариқа, ҳар икки жамоа ўз ҳисобидаги очколарни 7 тага етказиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
Баҳрайн дарвозасига 5 та тўп: Тур сенсацияси
Куннинг энг ёрқин ва шов-шувли воқеаси Баҳрайн ҳамда Яман термалари ўртасидаги баҳсда кузатилди. Учрашув аутсайдери сифатида қаралган Яман футболчилари рақиб мудофаасини чилпарчин қилиб, рақиб дарвозасига нақ 5 та тўп киритишга муваффақ бўлди (5:2).
Ушбу ғалаба Яманга турнирни чиройли нотада якунлаб, 3 очко жамғариш имконини берган бўлса, Баҳрайн мусобақани бирорта ҳам очкосиз тарк этди.
3-тур статистикаси ва голлар муаллифлари:
БАА — Қатар 1:1
Голлар: Солиҳ (45+4) — Алмоаз (33).
Баҳрайн — Яман 2:5
Голлар: Ҳумуд (6), Мадан (67) — Ал Гаҳваши (18), Ал Матари (31), Ал Васмани (40, 90+5), Аббос (44).
Яримфиналда қитъа грандлари тўқнашуви
Гуруҳ босқичи якунларига кўра, турнирнинг финал остонасидаги жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
Қатар — Саудия Арабистони: Гуруҳда етакчиликни бўлишиб олган Қатарни яримфиналда энг жиддий синов кутмоқда. Улар «A» гуруҳида 100 фоизлик натижа кўрсатиб, мутлақ пешқадам бўлган мусобақа мезбонлари — Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.
БАА — Ўмон: Плей-офф йўлланмасини нақд қилган БАА термаси эса «A» гуруҳида иккинчи ўринни банд этган тартибли ва мураккаб рақиб — Ўмон жамоаси билан тўқнаш келади.
Ҳал қилувчи босқич баҳслари Кўрфаз минтақасининг бош соврини учун муросасиз ва шиддатли кураш тақдим этиши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…