Париж мода ҳафталигида ноодатий образлар намойиш этилди (видео)

Париж мода ҳафталигида ноодатий образлар намойиш этилди (видео)

2026 йил 28 сентябрь куни Париж мода ҳафталиги доирасида Франция пойтахтидаги Place de la République майдонида Matières Fécales брендининг 2027 йил баҳор-ёз коллекцияси намойиш этилди. Бу майдонда мода намойиши илк бор ташкил этилгани қайд этилган.

“The Ninety-Nine Percent” (“99 фоиз”) деб номланган коллекцияда 99 нафар модель иштирок этди. Уларнинг барчаси рангли ирқ вакиллари бўлиб, дизайнерлар Стивен Раж Бҳаскаран ва Ҳанна Роуз Далтон коллекция орқали мода оламида турли гуруҳлар ва маданиятлар вакиллигига эътибор қаратган.

Намойишда оқ, қора ва қизил ранглардаги либослар, ҳажмли кўйлаклар, чарм ва жинси матодан тикилган кийимлар, турли бош кийимлар ҳамда ноодатий аксессуарлардан фойдаланилган. Айрим образларда ҳинд сарисига хос мато ва драпировкалар ҳам акс этган.

Намойишнинг айрим образлари, хусусан, юзига тўлиқ оқ макияж қилинган моделлар ҳам томошабинлар эътиборини тортди. Шунингдек, коллекцияда диний ва турли маданий рамзлардан илҳомланган образлар, “Resist” ёзувли кийимлар ҳам намойиш этилди.

Matières Fécales дизайнерлари мазкур коллекция орқали аввалги мавсумдаги бойлик ва элита мавзусини давом эттириб, бу сафар жамиятнинг кенг қатламлари, ўзига хослиги ва вакиллиги масаласига эътибор қаратган. Намойиш ўзининг кескин макияжи ва саҳнавий образлари билан ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар