Феруза Норматова туғилган кунини турмуш ўртоғи билан Туркияда нишонлади (видео)

Актриса Феруза Норматова 27 сентябрь куни 37 ёшни қарши олди. У таваллуд кунини Туркияда турмуш ўртоғи билан яхтада нишонлаган. Актриса туғилган кундан лавҳаларни Instagram саҳифасига жойлаштирди.
Видеода Феруза Норматованинг турмуш ўртоғи билан яхтада туғилган кунини нишонлаётгани, байрамона лаҳзалардан завқланаётгани акс этган.
Актриса видео остида шукрона кунидаги ҳис-туйғуларини тўлиқ намойиш эта олмаслигини таъкидлаб, бахтли лаҳзаларини фақат уни яхши кўрадиган ва бахтидан қувонадиган инсонлар билан бўлишишини ёзди.
«Шукрона кунимдаги эмоцияларни, ёримнинг менга ҳадя қилган бахтли лаҳзаларини ҳар бирини кўрсата олмайман. Баъзиларини мени яхши кўрган, бахтимдан қувонадиган инсонлар учун ёритишим мумкин. Аммо назар бор нарса. Аслида ҳаммасини асраш Роббимнинг изни ила ўз қўлимизда», — деб ёзди Феруза Норматова.
Актрисанинг кузатувчилари ҳам уни таваллуд куни билан табриклаб, изоҳларда чиройли тилакларини йўллаган.
Маълумот учун, Феруза Норматова 1989 йил 27 сентябрда Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида туғилган. Актриса "Мендирман Жалолиддин", "Фитна", "Пахмоқ келин", "Заҳарли томчилар" ва "Ожиза" каби сериалларда рол ижро этган.






























Изоҳлар 0
…