Мурод Назаров рафиқаси билан қандай танишганини эслади: «Бир кўришдаёқ севиб қолганман»

Мурод Назаров рафиқаси билан қандай танишганини эслади: «Бир кўришдаёқ севиб қолганман»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Мурад Буилдингс» компанияси асосчиси Мурод Назаров турмуш ўртоғи Умидахон билан биринчи кўришдаёқ севиб қолганини интервюсида айтиб берди.
  • У рафиқасини тўйда кўриб қолган ва Японияга жўнаб кетишидан олдин «бир кўришдаёқ муҳаббат» ҳиссини туйган.
  • Мурод Назаров Японияда бўлган пайтида Умидахонга мунтазам хатлар ва кичик совғалар юборган, чунки ўша вақтларда интернет ҳали бўлмаган.

Ўзбекистонлик тадбиркор, «Murad Buildings» қурилиш компанияси асосчиси Мурод Назаров интервьюларидан бирида турмуш ўртоғи Умидахон билан қандай танишгани ва уни бир кўришда севиб қолгани ҳақида гапириб берди.

Тадбиркорнинг айтишича, у рафиқасини тўйда кўриб қолган ва илк учрашувдаёқ унга нисбатан ҳислари пайдо бўлган. Орадан кўп ўтмай, Мурод Назаров Японияга жўнаб кетган. Бироқ бу унинг муносабатларини давом эттиришига тўсқинлик қилмаган.

«Ҳаётда ҳам шунақаман. Битта нарса қиламан десам, ҳар хил нарсани ишга соламан, лекин қиламан. Аёлимни тўйда кўриб қолганман. Японияга учиб кетишимдан бир кун олдин “Бир кўришдаёқ муҳаббат” деган нарса бўлган. Уни биринчи кўрганимдаёқ шундай ҳис пайдо бўлган», — дея эслади Мурод Назаров.

У Японияда бўлган пайтида бўлажак турмуш ўртоғига мунтазам хатлар ва кичик совғалар юбора бошлаган. Ўша вақтларда интернет ҳали бўлмагани сабабли улар асосан почта орқали алоқа қилган.

«У ёқдан биринчи кундан бошлаб хатлар жўнатардим. Кичкина-кичкина совғачалар жўнатардим почтадан. Интернет у пайти ҳали йўқ эди. Онамга: “Қаранг, узатиб юбормасин, қараб туринг”, деганман. Улар ушлаб турганлар. Мен бу ердан совға-салом жўнатиб турардим», — деди тадбиркор.

Улар танишган пайтда Умидахонга бошқа совчилар ҳам келган. Бироқ Мурод Назаровнинг сўзларига кўра, унинг оиласи билан танишув пайтида бўлажак рафиқасининг муносабатидан ниманидир сезишган.

«Шунча совчи келса ҳам, “Чой олиб киргин”, дейишса ҳам Умидахон чой олиб киришга бир марта ҳам қадам босмаган бўлса-да, биз келган кунимиз олиб киришни бошлаганлар. Ўшани ўзидаёқ сезишган. Бошқалар келганда нима дейсан дейишганда: “Мен эрга тегмайман”, дейдиган қиз биз келган кунимиз: “билмайман”, деганлар-да», — дея кулиб эслади у.

Маълумот учун, Мурод Назаров яқинда катта ўғлини уйлантирди. Тошкентда бўлиб ўтган тўйда таниқли санъаткорлар, бизнес ҳамкорлари, яқинлари ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар