Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 11-кун якунларига кўра 4-ўринни эгаллаб турибди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Осиё ўйинларининг 11-кун якунларига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 16 та олтин, 19 та кумуш ва 19 та бронза, жами 54 та медал билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.
- Хитой 277 та медал билан пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, Япония 200 та медал билан иккинчи, Жанубий Корея эса 103 та медал билан учинчи ўринда бормоқда.
- Ўзбекистон спортчилари кўп сонли ва кучли рақибларни ортда қолдириб, ушбу юқори натижани қайд этишди.
Японияда давом этаётган ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги — ўн биринчи кунги муросасиз беллашувлар ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон спорт делегацияси ушбу кунни ҳам муваффақиятли якунлаб, медаллар жамғариш бўйича қитъанинг энг кучли тўртта давлати қаторидаги ўрнини ишонч билан сақлаб қолмоқда.
Ўзбекистон ҳисобида 54 та медаль
Ўзбекистон вакиллари мусобақа давомида барқарор натижа кўрсатиб, мухлисларни қувонтиришда давом этмоқда. Ўн биринчи кун якунларига кўра, делегация ғазнасидаги медаллар сони 54 тага етди:
Олтин: 16 та
Кумуш: 19 та
Бронза: 19 та
Ушбу юқори натижа эвазига спортчиларимиз кўп сонли ва кучли рақибларни ортда қолдирган ҳолда умумжамоа ҳисобида яккапешқадам 4-поғонани банд этиб турибди.
Кучли учлик ва таъқибчилар
Медаллар жадвалининг юқори қисмида жиддий рақобат кечмоқда:
Хитой 151 та олтин, 67 та кумуш ва 59 та бронза (жами 277 та медаль) билан умумжамоа ҳисобида мутлақ пешқадамликни сақлаб турибди.
Мезбон Япония 50 та олтин, 77 та кумуш ва 73 та бронза (жами 200 та медаль) билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жанубий Корея эса 24 та олтин, 30 та кумуш ва 49 та бронза (жами 103 та медаль) билан кучли учликка якун ясаган.
Кучли бешликни 12 та олтин медаль жамғарган Таиланд терма жамоаси якунлаб бермоқда. Улардан кейинги ўринларни Эрон (11 та олтин), Баҳрайн (11 та олтин), Ҳиндистон (10 та олтин) ва Қозоғистон (9 та олтин) жамоалари банд этган. Кучли ўнликка эса 7 та олтин медаль билан Шимолий Корея якун ясади.
Медаллар жадвали — ТОП-20 (11-кун якунлари):
Ўрин | Мамлакат | Олтин | Кумуш | Бронза | Жами |
1 | Хитой | 151 | 67 | 59 | 277 |
2 | Япония | 50 | 77 | 73 | 200 |
3 | 24 | 30 | 49 | 103 | |
4 | Ўзбекистон | 16 | 19 | 19 | 54 |
5 | Таиланд | 12 | 10 | 12 | 34 |
6 | Эрон | 11 | 16 | 12 | 39 |
7 | Баҳрайн | 11 | 5 | 5 | 21 |
8 | Ҳиндистон | 10 | 21 | 29 | 60 |
9 | Қозоғистон | 9 | 16 | 31 | 56 |
10 | Шимолий Корея | 7 | 6 | 7 | 20 |
11 | Малайзия | 6 | 5 | 12 | 23 |
12 | Гонконг | 5 | 12 | 18 | 35 |
13 | Индонезия | 4 | 7 | 20 | 31 |
14 | Кувайт | 4 | 1 | 4 | 9 |
15 | Хитой Тайпейи | 3 | 10 | 26 | 39 |
16 | Қатар | 3 | 6 | 4 | 13 |
17 | Филиппин | 3 | 3 | 12 | 18 |
18 | Сингапур | 2 | 6 | 3 | 11 |
19 | Тожикистон | 2 | 3 | 5 | 10 |
20 | Вьетнам | 2 | 1 | 18 | 21 |
Осиё ўйинларининг қолган кунларида ҳам ҳамюртларимиз иштирокидаги бир қатор муҳим финал ва медаллар учун баҳслар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Спортчиларимизга келгуси стартларда ҳам омад тилаймиз!































Изоҳлар 0
…