13:00 / 01.03.2021
3 507

Олимлар ўлим хавфи эҳтимоллигини 25 фоизга қисқартиришга қодир маҳсулот номини маълум қилди

Олимлар ўлим хавфи эҳтимоллигини 25 фоизга қисқартиришга қодир маҳсулот номини маълум қилди
Фото: Getty Images
Америка кардиология ассоциацияси олимлари кундалик ҳаётда истеъмол қилиш, ўлим хавфи эҳтимолини 25 фоизга қисқартириши мумкин бўлган маҳсулот номини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Мутахассисларнинг аниқлашича, чили қалампирини мунтазам истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликлари ёки саратон оқибатида юзага келадиган ўлим хавфини 25 фоизга қисқартиради.

570 мингдан ортиқ инсоннинг соғлиғига оид маълумотларни ўрганиб чиққан тиббиёт ходимлари ўзининг овқат рационига ушбу маҳсулотни қўшганларда юрак қон-томир касалликлари оқибатида юзага келадиган ўлим хавфи — 26 фоизга, саратондан эса 23 фоизга камлигига оид хулосага келган.

Олимлар чили қалампирининг бундай хусусиятини ундаги капсаицин алколоиди мавжудлиги билан изоҳлаган. У яллиғланишга қарши, антиоксидант ва саратонга қарши хусусиятларга эга. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза даражасини бошқара олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар ўлим хавфи эҳтимоллигини 25 фоизга қисқартиришга қодир маҳсулот номини маълум қилди