16:33 / 02.03.2021
2 445

Тухум инсультдан қандай ҳимоя қилиши мумкин?

Тухум инсультдан қандай ҳимоя қилиши мумкин?
Фото: «Домашний очаг»
Кенг миқёсда ўтказилган тадқиқот муаллифларининг фикрича, инсультнинг олдини олишнинг энг осон усули — кунига атиги битта товуқ тухуми истеъмол қилишдир.

Инсульт ҳар йили миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи касалликдир. Шифокорлар касаллик хавфини камайтириш учун қон босимини назорат қилиш, чекишни ташлаш, спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш кераклигини доимо таъкидлайди.

Ҳеарт нашрида чоп этилган мақолага кўра, тадқиқотчилар 9 йил давомида ярим миллионга яқин одамнинг соғлиғини таҳлил қилиб, ҳар куни камида битта тухум еганларда юрак хасталиги хавфи 11 фоизга ва инсульт хавфи 26 фоизга камайганини аниқлаган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бундай таъсир тухумнинг юракни ҳимоя қилувчи соғлом ЛПВП холестерин миқдорини ошириш қобилиятига эгалиги ва танадаги «ёмон» холестеринни чиқариб юбориши билан боғлиқ. Бундан ташқари, тухум оқсилга бой бўлиб, у қондаги шакар миқдорини туширишга ва вазн сақлашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида инсульт хавфини камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тухум инсультдан қандай ҳимоя қилиши мумкин?