21:26 / 07.03.2021
2 667

Қандай маҳсулотлар ёрдамида гемоглобинни кўтариш мумкин?

Қандай маҳсулотлар ёрдамида гемоглобинни кўтариш мумкин?
Фото: Getty Images
Гемоглобин − эритроцитлардаги қизил қон таначаларининг асосий таркибий қисмидир. Уни танадаги энг муҳим моддалардан бири деб аташ мумкин. Чунки у газ алмашинувида муҳим рол ўйнайди.

Гемоглобин икки таркибий қисмдан иборат − оқсил глобин ва гем шаклидаги темир. Гемоглобин даражасининг пастлигининг энг кенг тарқалган сабаби танадаги темир танқислигидир. Агар бу етишмовчилик жуда катта бўлса, темир танқислиги анемияси тез ривожланиши мумкин. Бу сурункали бош оғриғи, заифлик, диққатни жамлай олмаслик, чарчоқ, ҳушдан кетиш ва ҳатто юракдаги оғриқ билан бирга кузатилади.

Анемия пайдо бўлишининг олдини олиш учун танадаги темир миқдорини кузатиб бориш керак. Бошқа кўплаб микроэлементлардан фарқли ўлароқ, темир озиқ-овқат таркибида жуда кўп миқдорда бўлади ва фойдали маҳсулотлар ёрдамида унинг етишмовчилигини осонгина бартараф этиш мумкин.

Кўпинча темир моддаси жигар, гўшт таркибида бўлади. Тананинг темирга бўлган эҳтиёжини деярли тўлиқ қоплаш учун унинг озгина қисми ҳам етарли. Рўйхатда кейинги ўрин денгиз маҳсулотларини, айниқса, моллюска ва мидиялар туради. Шу сабабли вегетарианлар танадаги темир миқдорини кузатишда жуда эҳтиёт бўлиши ва эҳтимол, рационни тўғри тузиш учун шифокорга мурожаат қилиши керак.

Ўсимликлардан эса спирулина ва қуритилган қўзиқоринлар таркибида темирнинг энг юқори моддаси мавжуд. Улар темирдан ташқари танани турли хил минераллар − кальций, магний, синк, витамин ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Бу нафақат анемиядан сақланиш, балки организмга ижобий таъсир кўрсатади. Шу жумладан, қаришни ҳам секинлаштиради.

Бундан ташқари, темир моддасини исмалоқ, анор, олма, дуккакли ўсимликлар, киноа ва тофу пишлоғидан олиш мумкин. Энг муҳими, рационни фойдали маҳсулотлар билан бойитишни унутмаслик зарур. Шундагина анемия билан боғлиқ бошқа касалликлар таҳдид сола олмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай маҳсулотлар ёрдамида гемоглобинни кўтариш мумкин?