Фото: «Yeda.ru»
Вазн ташлашга ёрдам берадиган гречка, таркибида глютен йўқлиги, тўйимли ҳамда мазали экани билан ҳам ўзига хосдир. Тез ва самарали озишни истайдиган, шу билан бирга саломатлигида муаммо кузатилишини хоҳламайдиган кишиларга парҳезшунослар гречкадан тайёрланган таомлар истеъмол қилишни тавсия қилади. Рацион хилма-хил бўлиши ва меъдага тегмаслиги учун эса уни турли маҳсулотлар билан қўшиб тайёрлаш айни муддао.
Пишлоқ (пармезан) ва трюфель (қўзиқорин) ёғи
Сувда пишириб олинган гречкага пармезан қўшиб печга қўйинг. Пишлоқ яхшилаб эриганидан кейин олинг ва трюфель ёғини қўшинг. Гречканинг бундан мазали ва фойдалисини емаганингиз аниқ.
Селдер, хандон писта ва пиёз
Пиёз бўлакларини ўсимлик ёғида қовуриб олинг, қизарганидан кейин майдаланган селдер қўшинг. Гўшт ўрнига эса хандон писта қўшса бўлади. Ноодатий таъмга эга бўлган тайёр таом сизни узоқ вақт давомида тўқ тутади.
Зайтун ёғи ва йирик қора мурч
Гречкани паст оловда 7 дақиқа давомида пишириб олинг. Оловни ўчириб бир неча қошиқ зайтун ёғи солинг. Мурч сепинг ва 15 дақиқага қопқоғини ёпиб қўйинг. Зайтун ёғининг ёқимли таъми ва мурчнинг ифори таомнинг ўзига хос бўлишига сабаб бўлади. Тайёрлаш давомида мазаси ўзгармаслиги учун ёғ миқдорини кўпайтириб юборманг.
Помидор ва фета (пишлоқ)
Қайнатилган гречкага кубикларга бўлинган помидор ва пишлоқ қўшинг. Янада мазали бўлиши учун унга зайтун ва қуритилган жамбил солса ҳам бўлади.
Схуг соуси
Яманда ўйлаб топилган схуг соусини тайёрлаш учун майдаланган яшил қалампирга, саримсоқ пиёз ва 200 грамм ўсимлик ёғи солиб блендерда аралаштиринг. Кашнич ва туз қўшинг. Бир қошиқ аралашмани гречкага қўшишнинг ўзи кифоя, ранги ва таъми ўзига мафтун қиладиган даражада ўзгаради.
Песто ва пишлоқ
Райҳондан тайёрланадиган машҳур соуснинг келиб чиқиши Италияга бориб тақалади. Уни тайёрлаш учун райҳон, ёнғоқ, туз ва зайтун ёғини блендерда аралаштиринг. Гречкага аралашмадан 3 қошиқ солинг ҳамда пишлоқ қўшинг.
Қўзиқорин, омлет ва авокадо
Ўсимлик ёғида қовуриб олинган қўзиқоринни сувда пишган гречка билан аралаштиринг. Оқсил, ёғ ва углевод балансда бўлиши учун омлет ҳамда авокадо қўшинг. Устини барра кўкатлар билан безанг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди