Фото: «Домашний очаг»
Инсон ёши ўтган сайин юракка кўпроқ эътибор қаратиш керак. Чунки айнан юрак қон-томир тизими касалликлари бевақт ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Юрак хуружининг дастлабки белгиларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун муҳим. Шунингдек, хуруж эҳтимолини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган огоҳлантирувчи омилларни ҳам билиб олиш зарур.
Асабийлик
Стресс ва турли хил кўнгилсизликлар жиддий ташвишга солса, хафа қилса, бунинг натижасида ғазабланиш, асабийлашиш ҳолати кузатилса, кўпроқ юрак саломатлигига эътибор қаратиш лозим. Австралия университети тадқиқотчилари юрак хуружига учраган 313 беморда аломатлар кузатилишидан аввал уларнинг асабийлашиш даражаси тўғрисида сўров ўтказди. Улар бемор қаттиқ ғазаблангандан кейинг икки соат ичида юрак хуружи рўй бериши 8,5 баравар юқори эканини аниқлади. Натижада инсон қанчалар тез асабийлашса, юрак хуружига чалиниш эҳтимоли шунча юқори бўлиши маълум қилинди.
Компьютерда ишлаш
Бу, айниқса, компьютер қаршисида куни бўйи ишлайдиган офис ходимларига тегишли. 6 соатдан кўп вақт компьютер билан ишлаш юрак хуружи хавфини 125 фоизга оширади. Буларнинг барчаси, албатта, ҳаракатсиз ҳаёт тарзи, шунингдек, стресс ва миядаги катта миқдордаги маълумотни қайта ишлашга мажбур қилади. Агар касбни ўзгартириш имконияти ёки истаги бўлмаса, унда камида ҳар соатда 10 дақиқага танаффус қилиш лозим ва кун охирида сайрга чиқиш, медитация билан шуғулланиш тавсия этилади.
Уйқусизлик
Агар уйқу кунига 7 соатдан кам бўлса, икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддат ичида юрак хуружи хавфи беш бараварга кўпаяди. Шунинг учун уйқунинг меъёрда бўлиши саломатлик учун ҳам фойдалидир.
Ҳавонинг ифлосланиши
Кўча-кўйдаги тутун нафақат ўпка, балки юрак учун ҳам зарарли бўлиши мумкин. Ҳавонинг юқори даражада ифлосланган ҳудудида истиқомат қилиш юрак хуружи эҳтимолини 70 фоизга оширади.
Ажрим
Дюк университети тиббиёт факультети тадқиқотчилари камида бир марта турмуш қурган 45 ва 80 ёш оралиғида бўлган 16000 га яқин эркак ва аёл ўртасида 18 йиллик тадқиқот ўтказди. Тадқиқотчилар ҳар икки йилда бир марта уларнинг оилавий аҳволи ва саломатлигини баҳолади. Ажрашган аёлларнинг юрак хуружи эҳтимоли турмуши бузилмаганларникига қараганда 25 фоизга кўплиги аниқланган. Икки ёки ундан кўп маротаба ажрашганларда эса ушбу касаллик 77 фоизга ошган.
Грипп
Юрак хуружи гриппнинг энг кенг тарқалган асоратларидан биридир. «Янги Англия» тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот шуни маълум қилдики, грипп бошлангандан бир ҳафта ўтгач, юрак хуружи хавфи 6 бараварга ошади. Шунинг учун касаллик вақтида ҳолатни кузатиш ва тузалгандан сўнг камида икки ҳафта мобайнида асабийлашиш ва стрессга дучор бўлмаслик керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Оила тарихи
Юрак касалликлари қариндошлар ўртасида мерос бўлиб қолиши ҳам мумкин. Агар ота-она, бобо ёки ундан аввалги аждодларда юрак хуружи касаллиги мавжуд бўлган бўлса, демак авлодларда ушбу касаллик тахминан 10 фоизга ошиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди