Таниқли актёр Ражаб Адашев президент билан бўлган учрашувда таклиф этилмагани баҳсларга сабаб бўлди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашевнинг президент билан бўлиб ўтган учрашувга таклиф этилмагани ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Актёрнинг ўзи бу ҳақда изоҳ бериб, учрашувга чақирилмаганини айтди.
"Менга ҳеч ким айтмади, чақиришмади. Балки юқоридан рўйхат келгандир, лекин бизникилар эсга солишса бўларди", — деди Ражаб Адашев.
Шунингдек, Ибратбек Комилов актёр иштирок этмаганига эътибор қаратиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видео эълон қилди.
"Шу қаторда Ражаб Адашев ортиқчалик қилдими? Нега бизда ҳеч қачон санъаткорлар тириклигида қадрланмайди? Яхши иш бўлмади. Бобом жуда хафа бўлиб қолдилар", — дея ёзди у.
Маълум бўлишича, актёрнинг мухлислари ҳам унинг учрашувга нега таклиф этилмагани ҳақида саволлар берган. Мазкур ҳолат санъаткорларни ҳаётлик чоғида қадрлаш масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.
Ҳозирча Ражаб Адашевнинг учрашувга таклиф этилмагани сабаблари юзасидан расмий изоҳ берилгани ҳақида маълумот йўқ.































Изоҳлар 0
…