Диққат: “Янги ўзбекча клавиатура” Телеграмда фирибгарликнинг янги тури кузатилмоқда

Диққат: “Янги ўзбекча клавиатура” Телеграмда фирибгарликнинг янги тури кузатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Телеграмда фирибгарликнинг янги тури кузатилмоқда. Кибержиноятчилар фойдаланувчиларга телефон клавиатурасига янгиланган ўзбек алифбосини қўшиб беришни ваъда қилувчи ҳаволалар ва АПК файлларни юбормоқда.

Бундай файлларни ўрнатиш хавфли бўлиши мумкин. Шу сабабли номаълум манбалардан юборилган ҳаволаларга кирмаслик ва APK файлларни юклаб олмаслик тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, телефон клавиатурасининг тили ва тартиби одатда қурилма созламалари ёки клавиатура иловасининг ўз созламалари орқали ўзгартирилади. Шу боис янги ўзбекча клавиатурани ўрнатиш баҳонасида юборилган шубҳали файлларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим.

Агар сизга шундай хабар келган бўлса, файлни очманг ва уни бошқаларга ҳам юборманг.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар