Жавоҳир Синдаров Накамурага ғалаба келтириши мумкин бўлган юришни кўрсатиб барчани ҳайрон қолдирди (видео)

Жавоҳир Синдаров Накамурага ғалаба келтириши мумкин бўлган юришни кўрсатиб барчани ҳайрон қолдирди (видео)

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаровнинг америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамурага партияда эътибордан четда қолган ғалабали юришни кўрсатиб бераётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода партия дуранг билан якунланганидан сўнг Синдаров Накамурага яқинлашиб, у фойдаланиши мумкин бўлган юришни кўрсатади. Буни кўрган Накамура ҳайратланиб, бошини ушлайди. У ушбу имкониятни аввалроқ пайқамаганини англагандек муносабат билдиради.

Мазкур лавҳа шахмат мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Синдаровнинг вазиятни чуқур таҳлил қилиш маҳоратини эътироф этиб, унга қўллаб-қувватловчи изоҳлар қолдирмоқда.

Видео шахматда энг кучли гроссмейстерлар ҳам баъзан муҳим имкониятларни ўтказиб юбориши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар